Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Батафсил— Эшитишимча, ёш истеъдодларни топиш, уларнинг малакали киноижодкорлардан бепул таълим олиши ва илк ўз ижодий асарини ишлаб чиқишига имкон яратадиган «Art house» лойиҳаси бошланибди. Бундан мақсад нима?
— «Art house» лойиҳасида таълим олиш учун ўқув курсларига режиссёрлик, актёрлик, сценарийнавислик ва операторлик йўналишларида имтиҳонлар бошланди, — дейди режиссёр Аюб ШАҲОБИДДИНОВ. — Лойиҳанинг мақсади киносаноатда ўз қобилиятини намойиш этишга интилган ёшларни қўллаб-қувватлашдан иборат. Имтиҳон орқали ёшларнинг дунёқараши, бадиий савияси, тасаввур имкониятлари текширувдан ўтказилиб, яхши деб топилганлари курсларга таклиф этилади. Ҳар бир йўналишга тўрт нафардан ўқувчи қабул қилинади. Бу ёшларнинг келгусида кинематография бўйича кучли мутахассис бўлиб етишишига хизмат қилади.
Имтиҳон суҳбат кўринишида ўтказилади. Иштирокчилардан нафақат киносаноат, маданият, ўз қизиқишлари ҳақида, балки мамлакатимиз тарихи ҳақидаги саволларга ҳам жавоб беришлари талаб этилади. Шу йўл билан иқтидорли ёшлар саралаб олинади.
Уч ойга мўлжалланган курсларнинг асосий икки ойи «мастер-класс» кўринишида бўлади. Бу жараёнда амалий машғулотлар олиб бориш ҳам мўлжалланган. Ҳали тасвирга олинмаган баъзи сценарийлар ўқувчиларга тақдим этилади. Бу уларнинг актёр, режиссёр, операторликка бўлган иқтидорини очишга ёрдам беради. Курс якунида 4 нафар энг иқтидорли ўқувчига ўзлари фильм яратиш имконияти берилади. Ишланадиган фильм фақатгина ўқув топшириғи бўлмайди. Ижод маҳсули исталган аудиторияга бемалол намойиш этиладиган савияда бўлиши лозим.
Ёш киноижодкорларга ҳам назарий, ҳам амалий билим беришга мўлжалланган бу лойиҳа «устоз-шогирд» анъанасини мустаҳкамлаш, ёшларни бир ғоя ва мақсад йўлида бирлаштириш ва албатта, кинематография бўйича билим ҳамда малакасини оширишга хизмат қилиши, шубҳасиз.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил