Олий таълим муассасасида таҳсил оламан, деган абитуриент борки, пойтахтдаги нуфузли таълим даргоҳларига интилади.
Айниқса, ҳуқуқушунос бўлиш истагидаги ёшлар қабул бошланиши биланоқ Тошкент давлат юридик университетига ошиқади. Тезроқ ҳужжат топширишга интилади. Табиийки, юртимизнинг турли ҳудудларидан келган йигит-қизлар сонининг кўплиги қабул жараёнида қийинчилик туғдиради. Навбат кутиш, қолаверса, узоқ ҳудудлардан келганлар учун анча оворагарчилик бўлади.
Энди Тошкент давлат юридик университетига ҳужжатларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Давлат хизматлари агентлиги орқали топшириш мумкин. Бунинг учун 201 та туман ва шаҳарларда давлат хизматлари марказлари ишлаб турибди. Ушбу хизмат бепул амалга оширилиши абитуриентларни ортиқча харажат ва йўл оворагарчилигидан асрайди.
Бунинг учун абитуриент доимий рўйхатда турган жойидан қатъи назар ўзи истаган туман ёки шаҳарда фаолият олиб бораётган давлат хизматлари марказига мурожаат этиши лозим. Ушбу марказга абитуриент ўрта махсус ёки касб-ҳунар таълим муассасасини тугатгани тўғрисидаги ҳужжат (иловаси билан), имтиёзни тасдиқловчи ҳужжатларни (агар мавжуд бўлса) асл нусхада тақдим этиши керак.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил