Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
Батафсил— Яқинда ногиронлар учун қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари асосида ўқишга кириш мумкинлиги ҳақида эшитдим. Айтинг-чи, ногиронлиги бўлган абитуриент давлат гранти квоталари доирасида олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиниши учун кириш имтиҳонларида неча балл тўплаши лозим?
Амина МУҲИДДИНОВА,
Бухоро вилояти
— Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги 417-сонли қарори билан тасдиқланган «Олий таълим муассасаларига ногиронлиги бўлган шахсларни қўшимча давлат гранти квоталари асосида ўқишга қабул қилиш тартиби тўғрисида»ги низомга мувофиқ ногиронлиги бўлган шахслар томонидан кириш имтиҳонлари (тест синовлари, касбий, яъни ижодий имтиҳон) олий таълим муассасаларининг бакалавриат босқичига қабул қилиш бўйича белгиланган тартибга мувофиқ топширилади.
Кириш имтиҳонларида тўплаш мумкин бўлган баллнинг 30 фоизидан кам бўлмаган миқдорини тўплаган ногиронлиги бўлган шахслар баллар кетма-кетлигига қатъий риоя этган ҳолда, қўшимча икки фоизли давлат гранти квоталари доирасида талабаликка тавсия этилади.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил