Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
Батафсил«Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак», деган тамойил кундалик ҳаётимизга татбиқ қилингач, кўп соҳаларда ижобий ўзгаришлар рўй бера бошлади.
Хусусан, банк тизимида ҳам бир қатор сезиларли ўзгаришлар рўй берди. Банк ходимлари уйма-уй юриб, аҳолига кредит олишни тавсия қилиши бундан бир неча йил олдин ҳеч биримизнинг ҳаёлимизга ҳам келмаган.
Вазият ўзгарди-да. Кредит олиш ҳам соддалаштирилди. Нақд пул муаммо эди. Бу ҳам ижобий ҳал этилиб, шаҳар ва туман марказларига пластик картадан нақд пул ечадиган банкоматлар ўрнатилди. Бу аҳолига ниҳоятда қулайлик яратди. Бунинг барчаси инсон манфаатларини ҳимоя қилиш учун қилинаётган саъй-ҳаракатлардир.
Лекин афсуски, бугун айрим банклар яна «эски ҳаммом — эски тос» қабилида иш кўришни бошлади. Қай бир банкоматга пул ечтириш учун борманг, ҳаммасида одам гавжум. Бунга сабаб, банкомат ё ишламаётган ёки пули тугаб, қайтадан маблағ юкланиши кечикаётган бўлади. Устига-устак, даставвал, бир миллиондан беш юз минг сўмгача нақд кўринишда пул маблағи ечган банкоматлар бугун икки ёки уч юз минг сўмдан ортиқ пул ечмаяпти. Наҳотки, банкларимизда нақд кўринишдаги маблағлар тугаб қолган бўлса? Буни қандай изоҳлаш мумкин? Банк мутасаддиларининг бундай «марҳамати» вақтинчаликмиди? Банк тизимига одамлар энди ишонаётган айни пайтда яна олдингидек иш тутиш адолатданмикан?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил