Давр нафаси      Бош саҳифа

Пекинда янграган доира садоси

Инсон учун ўз меҳнати самарасини кўришдан ҳам каттароқ ҳузур бўлмаса керак.

Пекинда янграган доира садоси

Айниқса, узоқ йиллик меҳнат — ўқитувчиликда шогирдлар муваффақияти ўзингга берилган ютуқдан ҳам афзалроқ татийди.

Яқинда шундай хушхабар эшитдик: Бағдод туманидаги 16-болалар мусиқа ва санъат мактабининг доира синфи ўқувчиси Нурбек Валижонов Хитой пойтахтида «Пекин юлдузи» шиори остида ўтказилган «Истеъдодлар ёғдуси» — 21-болалар ва ўсмирлар ижодиёти халқаро фестиваль-танловда Гран-при соҳиби бўлибди. 

Бу хушхабарни эшитгач, Президентимизнинг Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси Ҳомийлик кенгаши йиғилишида «…эски тузум даврида жаҳон миқёсида ўтадиган биронта мусобақада «ўзбек», ­«Ўзбекистон» деган номлар бугунгидек жаранглаб, миллионлаб инсонлар қалбида акс-садо берганини биров эшитганми? Ватанимиз байроғи шунчалар баланд кўтарилганини илгари биров кўрганми?» дея алоҳида таъкидлагани ёдга тушди.

Бугун юртимизда замонавий мусиқа чолғулари, юксак малакали педагоглар билан таъминланган болалар мусиқа ва санъат мактаблари сони 191 тага етди.  Уларда фарзандларимиз дарсдан бўш вақтларини самарали ўтказишяпти. Ҳатто дарсдан кейинги қўшимча машғулотларда эгаллаган маҳорат ва билимини, ўзбек фарзанди нималарга қодирлигини дунёга намойиш этишяпти.   

— Болаларимизга шундай муҳташам масканларни барпо этиб, замонавий шарт-шароитларни яратиб берган Президентимизга раҳмат, — дейди Нурбекнинг отаси Шерзод Сулаймонов. — Қолаверса, бу даргоҳда меҳнат қилаётган устозлар ҳиссасини ҳам алоҳида эътироф этиш керак. Ўғлим Нурбекнинг бу кичик муваффақияти юртимизда яратилаётган шароитлар, фидойи устозларимизнинг заҳматли меҳнатлари маҳсули, деб биламан. 

Нурбек Бағдод туманидаги 1-умумий ўрта таълим мактабининг 6-синфида ўқиш билан бирга дарсдан бўш вақтларида болалар мусиқа ва санъат мактабида устозлари — Анваржон Насриддинов ҳамда Дилшоджон Абдуллаевдан доира сирларини қунт билан ўрганади. У доирачиликка чин дилдан меҳр қўйган.

— Бу — дастлабки халқаро муваффақиятим, — дейди Нурбек. — Келгусида ҳам устозларим, оила аъзоларим ва халқимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламан.

Юртимизда Нурбек сингари истеъдод соҳиблари кўп. Улар ҳар йили турли даражадаги кўрик-танловларда ғолиб ва совриндорлар сафидан жой олиб келяпти. Бир пайтлар ҳатто ўз қишлоғидан чиқмаган ўзбек боласи бугун жаҳоннинг марраларини забт этаётганини кўрганда беихтиёр шу кунларга етказганига шукроналар айтамиз.     

Жонибек МИРЗАУМАРОВ,

Гулхумор ИСОҚБОЕВА,

Бағдод академик лицейи ўқитувчилари




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔115

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔113

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔109

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар