Бола тарбиясидаги чегара қаерда?
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилЯнги паспорт учун суратга тушишнинг ўзига уч кун овора бўлдим. Қаққайганча айтилган нуқтага тикилиб турдим. Бўлди, паспорт тайёр бўлганда, ўзимиз қўнғироқ қиламиз, дейишди.
Қарийб бир ой кутдим. Қўнғироқ қилишди. Бордим. Ярим кун кутиб, паспортимни олдим. Тоқатим тоқлигини унутиб, хурсанд бўлдим. Нега хурсанд бўлмай, ахир, янги паспортли бўлдим-ку.
Аммо ичини очдиму, суратдан кўз узолмай қотиб қолдим. У қайси бир томонлари билан менга ўхшаса-да, менга бегона эди. Қозонда бори чўмичга чиқади-да, дейсизми? Йўқ, ундай эмас. Паспорт учун уйимизнинг олдидаги суратхонада тушган суратим бутунлай бошқача. Қуйиб қўйгандек ўзим. Ҳатто, ўзимдан ҳам чиройли.Мана энди, бир паспортдаги, бир қўлимдаги суратга қараганча, бош қашиб турибман. Роса алам қилди. Бу паспорт билан ҳали кўп жойда сарсон бўлишимни ўйлаб, яхшиси, ишни яна бошдан бошлайман, деб турганимда:
— Хафа бўлманг, дада, — деди янги паспорт олиб келган ўғлим ундаги суратини кўрсатиб. — Менга ўхшайдими бу?!
Не кўз билан кўрайки, паспортдаги суратни меникининг иккинчи нусхаси дейиш мумкин эди. Асабларимиз таранг бўлса-да, бир-биримизни юпатдик.
Ана шундай кунларнинг бирида туман ички ишлар бўлимининг уч вакили эшик қоқиб, паспортларимизни кўрсатишни сўради. Олиб чиқдик. Улар бир бизга, бир паспортга қараб, бировларнинг суратини ёпиштириб қўйганмисизлар, деб кулишди. Буни паспорт идорасидагилардан сўрайсизлар, дедим мен ҳам билса ҳазил, билмаса чин дегандай.
Олдинда бизни яна қандай машмашалар кутаётганини Худо билади.
Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар
БатафсилТобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.
БатафсилМустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.
Батафсил