Шаҳарларда дарахтлар йўқолишининг яна бир фожиали оқибати
Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.
БатафсилҲар баҳорда бувижоним ҳовлимизнинг бир четига ўсма экади. У кишининг айтишича, кўпгина Шарқ мамлакатлари аёллари ўсмадан қош ва киприклар учун табиий бўёқ сифатида фойдаланиб келишган.Ўсманинг шарбати шу даражада фойдали эканки, ҳатто, энг кучли соч тўкилишини ҳам даволар экан.
Бундан ташқари, унинг энг асосий вазифаси қош ва киприклар тўкилишининг олдини олади. Илдизларини бақувват қилиб, қалинлаштиради. Соч парваришида эса асосан, ўсма ёғидан фойдаланилади. Ўсма ёғи бўяш хусусиятига эга бўлмай, йўқотилган сочларни тиклаб, ўсиш жараёнини тезлаштиради.
Аввал ўсма барглари бироз сўлитилиб, кейин суви сиқиб олинади. Қош ва кўзларга суртилади. Кўзга қўйилишининг яна бир сабаби, кўздаги турли инфекцияларни ўлдириб, уни равшанлаштиради.
Маслаҳат!
Соч тўкилишига қарши ўсмали ниқоб: 1/2 стакан ёғсиз сутга 1-2 ошқошиқ ўсма шарбати қўшиб, аралаштирилади. Сочга сурилиб, елим халта билан ўралади ва 30 дақиқага қолдирилади. Сўнг илиқ сувда ювилади.
Шаҳар кўчаларидаги катта ва соя берадиган дарахтлар нафақат шаҳарни чиройли қилиб туради, балки улар инсон саломатлиги ва ҳатто ҳаёти учун ҳам муҳим омил бўлиши мумкин.
БатафсилЖССТ маълумотлари асосида Our World in Data тузган рейтингга кўра, Ўзбекистон ортиқча вазн тарқалиши бўйича МДҲ давлатлари орасида етакчи ҳисобланади. Мамлакатда катта ёшли аҳолининг қарийб 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
БатафсилИқлим инқирози энди фақат табиат билан боғлиқ муаммо эмас. У аллақачон инсон организмига кириб борди. Энг хавотирлиси, унинг таъсири танамиздаги мураккаб тизим – бош мия фаолиятида ҳам сезилмоқда. Олимлар жазирама нафақат танани ҳолдан тойдириши, балки фикрлаш, хотира, кайфият ва асаб тизимини ҳам издан чиқариши мумкинлигини таъкидламоқда.
Батафсил