Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилҲозир кўпчилик хорижга бориб, осонгина кўп пул ишлаб топиш ҳақида ўйлайди. Ниятнинг катта бўлгани яхши, албатта. Бироқ ўзга юртда уларнинг тақдири нима бўлиши, қандай ҳаёт кечириши ҳақида ҳеч ўйлаб кўришганмикан?
Яқинда фарғоналик Мавлуда исмли аёлдан мурожаат келган эди. Россияда одам савдосига учраган ўғли Баҳром Собировдан қулдек фойдаланишган. Йигит Умид исмли танишининг гапига кириб, қоп-қоп ваъдасига ишониб, Москвага кетган. Унга айтилган зўр иш ўрнига қора меҳнат, оғир яшаш шароити... Катта маошдан эса асар ҳам йўқ...
Умрида илк бор хорижга чиққан ёш йигит, нима қилишни, қаерга боришни билмай боши қотди. Юртига қайтай деса, фуқаролик паспортини олиб қўйишган. Ҳужжатини сўраса, тазйиқ, босим остига олинган. Ҳатто, бир йил ишласа ҳам, бирор марта маош олмаган. Ҳам руҳан, ҳам жисмонан эзилган Баҳром бир йўлини қилиб онаси Мавлуда Арслоновага хабар беради.
Онаизор ҳолатини тасаввур қилиб кўринг энди. Катта-катта пул топаман, деб ўзга юртда хор бўлиб юрган фарзандини қутқариш учун Мавлуда опа жорий йилнинг 7 июнь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқига мурожаат қилди. Мурожаат Ўзбекистон ёшлари умумжаҳон ассоциацияси томонидан ўрганилди. Ассоциациянинг Москвадаги координатори Шаҳзод Эрматов ва бошқа ишчи гуруҳ аъзоларининг сайъ-ҳаракати билан Баҳромнинг фуқаролик паспорти қайтарилди. Энди Баҳром онаси бағрига қайтади...
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил