Дунё ёшлари куни илк бор 1986 йилда нишонланган. Шу кундан бошлаб бу байрам ҳар 2 ёки 3 йилда дунёнинг турли жойида тантана қилинади.
Ундаги маданиятлар тўқнашуви, бошқа миллат анъаналарига бўлган ҳурмат кишини ҳайратга солади. Бу кун учун ёшларнинг ўз байроғи, халқаро декларацияси ҳам мавжуд. Ёшликни мадҳ этувчи куй-қўшиқлар каттаю кичикка хуш кайфият улашади.
2016 йил Голландияда нишонланган дунё ёшлари кунининг навбатдаги байрам тантаналари 2019 йилда Панама шаҳрида бўлиб ўтади.
Ҳар жойда турлича
12 август — Халқаро ёшлар куни сифатида кенг нишонланиш баробарида дунёнинг турли давлатларида бошқа саналар ҳам ёшлар учун байрам. Масалан, ҳиндистонлик роҳиб Свами Вивиканданинг туғилган куни (12 январь) миллий ёшлар куни сифатида нишонланади. Болалар куни эса 14 ноябрь санасида байрам қилинади. Сингапурда 2 июль ёшлар куни ҳисобланади.
Маълумки, Президентимиз таклифи билан 30 июнь Ўзбекистонда Ёшлар куни, деб эълон қилинди ва бу қонун билан мустаҳкамланди.
Ёшдаги фарқ
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти маълумотига кўра, «ёшлар» деганда 15-24 ёшли инсонлар тушунилади. Ваҳоланки, бу рақам ҳамма мамлакатда ҳар хил. Масалан, Нигерияда ёшлар деб 18 ёшдан 35 ёшгача бўлган инсонлар тушунилади. Ҳиндистонда 15-29 ёш оралиғидаги фуқароларга нисбатан бу атама ишлатилади. Ўзбекистонда эса 14 ёшдан 30 ёшгача бўлган инсонларга ёшлар деб қаралади.
35 фоиз ёшлар уйсиз
Дунё бўйича ишсизларнинг асосий қисмини ёшлар ташкил этади. Бу кўрсаткич бўйича Жанубий Африка аҳолиси энг юқори фоизни эгаллайди. Маълумотларга кўра, дунёдаги уйсизларнинг 35 фоизини 24 ёшгача бўлган ёшлар ташкил этади.
Ноилахон АҲАДОВА
тайёрлади.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил