Ўқувчини фарзандидан ортиқ кўриш мумкинми?
Пойтахтимизнинг Бектемир туманидаги 289-умумтаълим мактаби сўнгги ўн йилликда тилга тушди. Ён-атрофдаги ҳудудлардаги ота-оналар ҳам болаларини шу мактабда ўқитиш пайига тушиб қолишган. Сабаби маълум, одамлар яхши жойга талпинишади. Демак, бу ерда ўқувчиларни чинакамига ўқитишади. Тажрибали устозлар болаларнинг кўнглига йўл топа олишган. Ортларидан эргаштира олишади. Бўлмаса, ҳозирги замон болаларини уриб-сўкиб, дағдаға қилиб ўқитиб бўлармиди?!
Эшитган бошқа-ю, кўз билан кўрган бошқа-да. Мактабнинг довруғи ҳақида шу ерда ишлаётган кишилардан билгимиз келди. Бизни мактаб ҳовлисида янги ўқув мавсумига тайёргарлик кўраётган аёллар кутиб олишди. Биз ўқитувчиларнинг ободонлаштириш ишида иштирок этишларига кўникиб қолганмиз. Бу ўринда улар ўз илм ошёнларини гуллатиб, саранжом-саришта қилиш билан машғул эди. Болаларни гап билан эмас, ўзлари намуна бўлиб тарбия бериши яққол сезилиб турарди. Буни қарангки, директорни сўраб, директорнинг ўзига дуч келибмиз. Жамоа билан ишлаб турган аёллардан бири мактаб директори Зуҳрахон Ҳайдарова экан.
— Бектемир пойтахтимизнинг янги туманларидан, — дейди Зуҳрахон Ҳайдарова. — Шундай бўлгач, бу ердаги ҳар бир муассасадан ўз ишига замон талаблари асосида янгича ёндашиш талаб қилинмоқда. Биз ҳам аввало ишимизда ижодий ёндашувга биринчи эътибор қаратдик. Ўқитувчиларнинг барчаси болалар дунёқарашида ижобий ўзгаришларни яратишга ҳаракат қилади.
Мана, кўриб турибсиз, ҳозир ҳам мактабимиз янги тушган келинчакнинг уйидек шинам ва кўзни қувонтириб турибди. Барча синфхоналар, даҳлиз ва ҳовли жорий таъмирланди. Кўргазмали қуроллар, фанлар хоналари ва барча кишининг диққатига молик жойларга энг сўнгги тарғибот ва ташвиқот, маънавий-маърифий плакатлар, деворий газета ва илмий-маърифий бурчаклар, ижод намуналари ўрнатилди. Токи, нафақат ўқувчимиз, балки меҳмонлар ҳам дастлабки қадамданоқ қаерга ташриф буюрганларини билиб олишсин.
Мактабни опа билан бирга айланамиз.
— Ие, ҳозир таътил пайти-ку... Болалар бу ёқда гавжум?..
— Бу ер бизнинг «Соғлом авлод оромгоҳи»миз. Шу ёзнинг ўзида тўрт мавсумлик болалар дам олиш масканини ташкил қилдик. Бу ўринда биз, айниқса, бошланғич синф болаларига катта эътибор қаратяпмиз. Чунки, бу болалар ёзда маҳалла кўчаси ёхуд кўп қаватли уйлар атрофида зерикиб қолиши мумкин. Биз ҳар куни мактабимиз ўқувчиларидан 50 нафарини бу ерга жалб қиляпмиз. Болалар таътилни мароқли ўтказиши учун кўплаб ўйинлар ташкил қилдик. Барча тўгараклар болаларни жисмонан соғлом, ақлан зукко бўлишларига кўмаклашади.
Айниқса, болаларга китоблар оламига саёҳатлар тадбиримиз маъқул келяпти. Улар ўзлари учун биринчи бор, бир неча ёзувчиларни ва қизиқарли китобларни кашф қилишмоқда. Шунингдек, ерга қоғозга расм чизиш, экран орқали турли саргузашт фильмлар, мультфильмлар болаларни хурсанд қилмоқда.
— Ўқитувчилар-чи, улар дам олмас экан-да?..
— Нега энди? Дам ҳам оламиз. Бу ишларни биз жамоа бўлиб қиламиз. Ўқитувчиларимиз турли дам олиш ва даволаниш масканларида дам олиб қайтишяпти. Аммо сирасини айтсак, ўқитувчи дегани дам олиб ҳам ишлайверади, ишлаб ҳам дам олаверади. Мактабимизни битирган ўғил-қизлар турли олий ўқув юртларига қабул қилинганини эшитиб дам оламиз, яйраймиз. Ўқишларни битириб давлатимиз ва халқимизнинг хизматига кирса, чарчоқларимиз зумда чиқиб кетади.
Биз бу мактабнинг фидойи инсонлари билан суҳбатлашиб шунга амин бўлдикки, бу ўқитувчи ва мактаб раҳбарлари болаларга муҳаббат қўйишган. Ютуқлар эса, ана шу меҳрдан, муҳаббатдан туғилаётган экан.
Суҳбатни
Маҳмуд БЎРОН
оққа кўчирди.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔40
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил