Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Қишлоқ қурилиш инвест»га фарқи йўқ...

Чунки «намунали»  уй девори ҳали қулаб тушмади.

Газетамизнинг 2018 йил 31 майдаги 22-сонида «Намунали уйнинг «намунали» «олтин» девори» сарлавҳали мақола чоп этилган эди. Унда Тошкент вилояти Паркент тумани «Истиқбол» маҳалла фуқаролар йиғини 33-хонадон сифатсиз қурилгани боис, бугунги кунда ҳалокатли аҳволга келиб қолгани хусусида сўз борган.

Яқинда таҳририятимизга ушбу хонадон эгаси қўнғироқ қилди. Унинг айтишича, мақола ­эълон қилинганидан уч кун ўтиб, «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясидан масъул ходимлар келиб, уйнинг аҳволини кўриб, таъмирлаб беришни ҳам, бермасликни ҳам айтмай изига қайтган. Кетар чоғи хонадон эгасига ҳолат юзасидан ёзма мурожаат йўллашини маълум қилишибди. Орадан бир ойдан ортиқ вақт ўтибди ҳамки компания хонадон эгаси кўрган зарарни қоплаб бериш у ёқда турсин, ўзлари айтганидек, ёзма жавоб ҳам йўллашмаган.

«Қишлоқ қурилиш инвест»нинг бунчалик бепарволиги дард устига чипқондек бўлмоқда.

Мақола эълон қилингач, таҳририятимиз ҳам «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖга мазкур масала юзасидан муносабат билдиришини сўраб ёзма мурожаат йўллаган эди. Афсуски, мурожаатимиз бесамар кетди. Унга расмий жавоб берилмади. Бу идорага «Жисмоний ва юридик шахслар мурожаатлари тўғрисида»ги қонун талаблари ҳам бир тийин, шекилли.

Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили ўтиб кетди, деб ўйлашдими ёки мурожаатлар билан фақат хўжакўрсинга ишлаб ўрганишганми, билмадик — аммо ўртада бир юртдошимизнинг тақдири, бир фуқаронинг мурожаати сабаб, ахийри мақоламизда кўтарилган масала юзасидан «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ инжиниринг компаниясига сим қоқдик. Ўзини Фуқаролар мурожаатлари бўлими бош мутахассиси Ойбек Камолов деб таништирган шахс бу масалани ўрганиш «Қишлоқ қурилиш инвест» МЧЖ Тошкент филиали Фуқаролар мурожаатлари бўлими бош мутахассиси Жуманиёз Жуманиёзовга топширилганини айтиб, унинг рақамини берди. 

Ж.Жуманиёзов эса, ўз навбатида, мақолада келтирилган хонадонга борилиб, вазият ўрганилганини айтди. Ҳолат юзасидан хонадон эгаси билан суҳбатлашиб, уйни таъмирлаб бериш ёки бермаслик бўйича ёзма мурожаат йўлланишини маълум қилган. Жаноб Жуманиёзов бу бўйича унга раҳбариятдан шунчаки оғзаки топшириқ бўлгани учун ҳам масалага жиддий қарамагани, айни пайтда раҳбарнинг рухсатисиз ҳеч кимга ёзма жавоб бера олмаслигини қўшимча қилди.

Ходимнинг айтишича, хонадон эгаси ўзига тўқ аёл экан. Бемалол ўз уйини таъмирлаб олишга қурби етар эмиш. Шу боис, хонадон эгаси кимга ёки қаерга шикоят қилишидан қатъи назар, уйнинг деворини «Қишлоқ қурилиш инвест» тузатиб бермайди. Чунки «Қишлоқ қурилиш инвест» қурган уйларига фақат бир йилгагина кафолат беради, холос. Агар улар ҳар бир фуқаронинг мурожаатини қаноатлантириб, қурган уйидаги камчиликларни тузатиб бераверса, бунга уларнинг маблағи етмас эмиш. Наҳотки, масъул компания саналган «Қишлоқ қурилиш инвест»нинг ходимлари қурилган уйнинг девори ёки шифти орадан 20-30 йил ўтса-да, агар қулаб, бирон бир кишига заҳмат етса, ўша уйни қурган қурувчи билан баб-баробар қонунан жавобгарликка тортилишидан бехабар бўлса? Демак, мутасаддининг жавобидан улар қураётган уйлар фақат бир йилгагина ярайди, холос деган хулосага келиш мумкин. Қолгани мендан кетгунча экан-да...

Демак, хонадон эгаси ўз муаммосини — неча-неча миллион сўмга харид қилинган, сифатсиз, кредит муддати тугамай, яроқсиз ҳолга келиб қолган деворни ўзи тузатиб олиши керак экан-да! Мабодо, ўша аёл ўрнида «Қишлоқ қурилиш инвест» ходимларининг ўзлари бўлганда-чи?

Ж.Жуманиёзовнинг алоҳида айтишича, газетамизда эълон қилинган мақола ҳам, хонадонда кузатилган камчиликлар ҳам қонун доирасида ўрганиб чиқилган. Улар ҳеч қандай хатоликка йўл қўймаган. Хўп, «Қишлоқ қурилиш инвест»дагилар шунчалик ўз ҳақ-ҳуқуқини билар экан, унда нима учун таҳририятнинг мурожаатига ўз вақтида жавоб қайтармайди? Ахир, улар қонунчиликда белгиланганидек, бизга ўз вақтида масала юзасидан жавоб йўллаши керак эди-ку?!

«Қишлоқ қурилиш инвест» компанияси ходими Ж.Жуманиёзовнинг жавоб оҳанги замирида бизга ҳеч ким хўжайин эмас, ўзимиз хон — кўланкамиз майдон, деган шаъма бордек, туюлди. Йўқса, бир муштипар аёлнинг дардига қулоқ тутилган, жиллақурса, савоб учун ҳам унинг муаммоси ҳал қилинган бўлар эди.

 

Ғуломжон МИРАҲМЕДОВ,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар