Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Масъулларнинг масъулиятсизлиги оқибати...

Улар ўз секторида содир этилаётган жиноятлардан хабардорми?

Масъулларнинг масъулиятсизлиги оқибати...

Бир бошга минг ташвиш деган гапда ёлғон йўқ. Бироқ сен масъулмисан, одамларнинг тақдирига, фаровон яшашига  жавобгармисан, елкадаги ана шу залворли масъулият юкини ҳис қилиб ишлаш керак. Бошқа йўли йўқ!

...Маҳаллаларда ва оилаларда ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларни бартараф этишга кўмаклашиш бўйича ташкил этилган республика ишчи гуруҳи жорий йилнинг 25 июнь — 2 июль кунлари Наманган вилояти Норин туманида бўлди.

Бир ҳафта мобайнида 57 маҳалладаги 25 мингдан зиёд хонадонга кирилиб, 185 та ижтимоий соҳа объектлари ўрганилди. Натижада 5 мингдан ортиқ муаммо аниқланиб, уларнинг қарийб 60 фоизи жойида ҳал этилди.

Қизиқ ҳолат: аслида бу ишларни республика ишчи гуруҳи аралашувисиз ҳам туман доирасида бажарса бўлар эди...  Ўзи­нгиз бир эътибор қаратинг: 24 та маҳаллада ичимлик сув таъминоти йўлга қўйилди, 310 та бетон-таянч электр устуни ва 14 та трансформатор ўрнатилиб, 14 километр масофага электр тармоғи тортилди. Натижада 10 минг аҳолига электр энергияни етказиб бериш сифати яхшиланди. 4 минг 560 та суюлтирилган газ баллони тарқатилди, 20 минг 450 нафар фуқаро тиббий кўрикдан ўтказилди...

Ҳа, бу масалаларни ечиш учун одамлар додини республикага айтиши шарт эмас эди. Маҳаллий масъуллар нега оддий муаммоларни кўра билмайди? Одамларнинг дардига қулоқ тутиш, тутганда ҳам уни ижобий ҳал этиш чорасини кўриш шунчалик қийинми?

Яна бир муҳим жиҳат. Норин туманида 106 минг нафар меҳнатга лаёқатли аҳоли бўлиб, ҳисоботларда уларнинг 4 минг 377 нафари ишсизлар рўйхатида туради. Ваҳоланки, реал рақамлар бундан анча юқори эканини кўрсатиши  ҳеч кимга сир эмас.

Ишчи гуруҳ саъй-ҳаракатлари билан уюштирилган сайёр ярмаркалар орқали 597 нафар норинлик юртдошларимизга ишга кириш учун йўлланма берилди.

Нориннинг иқтисодий кўрсаткичлари вилоят даражасидан пастлигича қолмоқда. Ишсизликнинг энг самарали ечими тадбиркорликни ривожлантириш, оилавий бизнесга кенг имкон ва шароит яратишдир. Аҳоли доимий даромад манбаини топса, хонадони тинч ва кўнгли хотиржам бўлади, боқимандаликка барҳам берилиб, одамлар юзага келган унча-мунча муаммоларга ўз вақтида ечим топа олади.

Ўтган даврда туманда 70 та кичик бизнес субъекти фаолияти йўлга қўйилган бўлса, йил бошидан буён уларнинг 27 таси тугатилган. Экспорт режаси атиги 31 фоизга бажарилган. Юздан ортиқ бўш турган бино ва объект мавжуд бўлиб, 32 гектар ер майдони қаровсиз ва бўш ётибди. Ўз-ўзидан савол туғилади: нега қаровсиз ва бўш турган ерлар ўз эгаларига берилмаяпти? Нима учун бюджетга қўшимча фойда олиб келиши, янги иш ўринлари яратиши мумкин бўлган бундай объектлардан унумли фойдаланилмаяпти?

Жорий йилнинг 6 ойида вилоятда умумий жиноятлар сони 703 тага қисқарган. Туманда эса, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан жиноятлар 21,8 фоизга камайган бўлса-да, оғир турдаги жиноятлар ва безорилик 2 баробарга, ўғрилик 1,5 баробарга ортган.

Ўрганишлар чоғида фуқароликни олиш билан боғлиқ 159 та муаммо қайд этилди. 39 та қабристон ва унга ёндош кўчалар қарийб ўттиз минг нафар аҳоли вакиллари иштирокида ободонлаштирилди. 25 нафар ёрдамга муҳтож оиланинг уй-жойини таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди.

Туманда ажримлар сони 75 та бўлиб, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 7 тага ортган. 57 та нотинч оила мавжуд. Аниқ ва мақсадли профилактик тадбирлар етарли даражада эмасдирки, ўтган йили жиноят содир этилмаган 7 та маҳалланинг барчасида бу йил жиноят қайд қилинган. Айниқса, жиноятлар сони «Ўзбекистон» маҳалласида 12 тага ошган! Ушбу маҳаллада раис ва профилактика инспектори бир неча ойдан буён йўқ. Туман раҳбарияти муаммолар билан ишлаганда, айниқса, жиноятчилик ўсаётган шундай маҳаллани тажрибали ва малакали раис ҳамда профилактика инспектори билан кучайтириши керак эмасмиди?

Энг ажабланарлиси, тумандаги солиқ раҳбари секторида 3 та жиноят қайд этилган бўлса, 1-сектор, яъни туман ҳокимига бириктирилган ҳудудда 40 та, ИИБ бошлиғига қарашли 3-секторда эса 18 та жиноят содир этилишига йўл қўйилган.

Бу рақамлар ҳар кимни чуқур ўйга толдириши табиий. Шундай экан, ҳоким ухлаяптими ёки пилла ва ғалладан боши чиқмаяптими, деган ҳақли савол туғилади...

 

Лазиз РАҲМАТОВ,

Журналист




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар