Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Германияликлар алоҳида қутлашди

Ҳақиқий илм қуёшга ўхшайди, унинг тарқалишига тўсиқ йўқ.

Германияликлар алоҳида қутлашди

Суд-ҳуқуқ тизимини янада ислоҳ қилиш, соҳа ходимларининг ишга ҳамиша виждонан ёндашишини таъминлаш, жамиятни коррупция билан боғлиқ ижтимоий иллатлардан тозалаш каби ўнлаб муаммолар бугун жамиятнинг энг долзарб мавзуси бўлиб турибди. Мазкур тизимнинг ислоҳ этилиши жамиятдаги барча соҳаларда ўз ижобий самарасини кўрсатиши муқаррар. Шундай бир пайтда, айниқса, сўнгги икки йил ичида барча ислоҳотлар негизида комплекс ёшдашув етакчилик қила бошлади.

Хизмат сафари билан Туркияга борганимда Истанбул шаҳридаги Сулаймония кутубхонасида бизда маълум бўлмаган жуда нодир бир манбани кўриб қолдим. XII асрда яшаб ўтган самарқандлик аллома бобомиз Абу Наср Самарқандийнинг «Русум ал-қузот» асари ўша кутубхонада сақланаётган экан. Бу манба бизнинг илмий жамоатчилигимизга таниш бўлмагани учун унинг нусхасини Ўзбекистонга олиб келиш фикри туғилди. Буни у ердаги масъулларга айтсам, «Ҳақиқий илм қуёшга ўхшайди, унинг тарқатилишига ҳеч ким тўсқинлик қилолмайди. Қолаверса, биз сизлар билан қондош-жондош оға-инилармиз», деб ўша китобдан нусха беришди.

Китобни ўқиб кўрсам, унда бугунги кунимизда ечимини кутаётган кўплаб саволларга жавоблар келтирилган экан. Судялар ўз хизмат вазифасини суиистеъмол қилса, адолатсизлик-ноҳақликка йўл қўйса, уларга қандай жазо тайинланиши эмас, ўз фаолиятида шундай ижтимоий иллатларга йўл қўймайдиган суд-ҳуқуқ тизими ходимларини тайёрлаш ҳақида илмий асосланган ҳамда амалда исботини топган маълумотлар берилган. Яъни, инсон бирон соҳа вакили бўлишидан олдин, аввало, юксак умуминсоний фазилатларга эга бўлиши зарурлиги ҳақида илмий баҳс юритилади. Олдин чинакам инсон бўлолган киши ҳар қандай соҳада ўз вазифасини виждонан ва сидқидилдан бажариб кета олади. Жамият эса, шундай инсонларнинг бир-бирига узвий боғланиб кетган сон-саноқсиз занжиридан иборат. Занжирнинг биттагина ҳалқаси узилса, бутун занжир ўз иш моҳиятини йўқотади.

Бугун бизда бундай манбаларни бутун дунёдан излаб топиш, таржима қилиш ҳамда ўқувчиларга етказиш орқали миллий ўзликни англаш тамойили давлат сиёсати даражасига етди. Сўнгги пайтларда Ўзбекистонда бўлаётган бундай янги ислоҳотларга дунё ҳамжамияти нафақат ижобий баҳо беряпти, ҳатто бу ислоҳотларда ўзлари ҳам фаол иштирокчи бўлиш истагини билдиришяпти. Германияда бўлганимизда улар Ўзбекистонда Ўзбекистон халқаро ислом академияси, Халқаро ислом цивилизацияси маркази, бир қатор алломаларимизнинг илмий мактаблари ташкил этилгани билан бизни қизғин қутлашди. Германиянинг нуфузли университетлари замонавий тадқиқотларни амалга оширишда биз билан илмий ҳамкорлик қилишни таклиф этишди. Қўшни Қирғизистон Республикасида бўлганимизда у ердаги тадқиқотчилар биздаги халқаро ислом академиясида ўқиш истагини билдирди.

Тарихимизга назар ташласак, Имом Бухорий, Марғиноний, Термизий, Нажмиддин Кубро, Замахшарий каби аждодларимиз дунёнинг бир неча ўлкаларида бўлиб илм-маърифат ўрганишган. Илм олиш учун дунё кезишган. Дунё олимлари билан илм-фан тараққиёти йўлида ҳамкорлик қилишган. Шунинг учун ҳам улар дунёга дарс берадиган даҳо, алломалар бўлиб етишди. Бугун яна ана шундай даврлар келди. Инсоният тамаддуни илм-фан билан равнақ топади. Илм учун имкониятлар эшигининг кенг очилиши эса юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг анъанавий мумтоз ўзанида жадал ривожланиб бораётганидан далолат беради.

 

Илҳомжон БЕКМИРЗАЕВ,

Ўзбекистон халқаро ислом академияси Фиқҳ ва калом илмлари кафедраси мудири,

тарих фанлари доктори




Ўхшаш мақолалар

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

🕔15:22, 23.07.2026 ✔5

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Батафсил
Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔67

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔303

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар