Эндиликда ягона мактаб формаси жорий этилгани ҳақида эшитдим. Бу қачондан амал қилади? Мактаб формаси мажбурийми?
Карим БОЗОРОВ,
Қамаши тумани
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори билан давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасининг шакллари ҳамда давлат умумий ўрта таълим муассасалари ўқувчилари учун замонавий ягона мактаб формасини жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
Ҳужжатга кўра, 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчиларнинг давлат умумий ўрта таълим муассасасига тасдиқланган шакллардаги мактаб формасида келишлари ихтиёрий, 2019/2020 ўқув йилидан бошлаб эса мажбурийлиги белгиланган.
Халқ таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Акбар Тагаевнинг маълум қилишича, агар бу йилга мактаб формаси олиб қўйилган бўлса, янги форма олиш шарт эмас, ўша формани кийиб, мактабга келишга рухсат берилади.
Шунингдек, монополияга йўл қўйилмайди, яъни мактаб формасини кимдан олишнинг умуман аҳамияти йўқ, белгиланган стандартга мос келса бўлди (мактаб формани ўзлари тиктирса ҳам бўлади).
Мактаб формаси бўйича таклифлар учун бемалол мурожаат қилиш мумкин, яъни мактаб формаси шу шаклда қолиб кетмайди, уч йилгача фикр мулоҳазалар ўрганилиб, тегишли ўзгартиришлар киритилиши мумкин.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил