Тўй, байрам, маросим ёки бирон катта тадбирдан олдин албатта унга ободлик-озодалик билан махсус тайёргарлик кўриш халқимизда азал-азалдан ажойиб одатга айланган. Бунинг моҳияти нимада?
Миллий анъана ва қадриятларимизни кўз қорачиғидек асраб-авайлаш, уларнинг асл мазмун-моҳиятини ёш авлодга безавол етказиш масаласи бугун ниҳоятда устувор аҳамият касб этмоқда. Азалий қадриятларимизнинг ажралмас бўлаги ҳашарда — халқимизнинг аҳиллиги, ҳамжиҳатлиги, саховати, юртига садоқати яққол мужассам.
Ватанимиз Мустақиллигининг 27 йиллик байрами ҳамда Қурбон ҳайити муносабати билан юртимизнинг барча ҳудудларида ўтказилган умумхалқ хайрия ҳашарида юртдошларимиз ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудларни, ариқ ва кўчалар, хиёбонлар, қабристон ва зиёратгоҳларни тозалаб, атрофини ободонлаштиришга ҳисса қўшди.
— Ҳашар халқимизга хос қадим ва олижаноб қадриятлардандир, — дейди «Шоҳимардон» маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустамжон Тожибоев. — Шу боис ушбу тадбирда катта-ю кичик бирдек фаол иштирок этди. Хайрия ҳашарида байрам тантаналарига муносиб ҳозирлик кўриш, юртдошларимиз ўртасидаги ҳамжиҳатлик, меҳр-мурувватга муҳтож кишиларга кўмак бериш, юртни обод қилишдек эзгу мақсадлар амалда ўз ифодасини топади.
Тураржойлар, маҳалла-кўй, теварак-атрофни тоза ва озода сақлаш халқимизга хос фазилат. Ҳашар эса баъзи бировлар хаёл қилганидек, одамларни мажбурий меҳнатга жалб қилиш эмас, ота-боболаримиздан ўтиб келаётган эзгу анъаналарни давом эттириш, озодалик, тозалик ва поклик бобида аждодлар тутган ва эътироф этган тўғри йўлдан бориш демакдир.
Қутлуғ айём арафасида табаррук отахону онахонларга юксак ҳурмат ва эҳтиром кўрсатилиб, якка-ёлғиз, боқувчисини йўқотган, кам таъминланган оилалар, ногиронлар, ҳолидан хабар олинди. Ота-она, устозлар, қариндош-уруғ, қўни-қўшнилар билан бир қаторда байрам кунларида ўзгаларнинг меҳрли муносабатига муҳтож ҳамда ёши улуғ инсонлар хонадонида бўлиб, эъзоз ва эътибор кўрсатиш ҳам эзгу анъаналаримиздан саналади.
— Ҳайит байрами арафасида бизни йўқлаб келганлардан жуда ҳам миннатдормиз, — дейди фарғоналик бир юз тўрт ёшли онахон Ҳабибахон Алиохунова. — Биз қарияларга катта эътибор берилаётгани, ғамхўрлик кўрсатилаётгани умримизга умр қўшмоқда. Юртимиз тинч, осмонимиз мусаффо бўлсин.
Ҳа, одамлар оғирини енгил қилиш, халқимиз учун муносиб турмуш, меҳнат шароитларини яратиш борасида амалга оширилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар натижасида юртимиз қиёфасини тубдан ўзгартириш, уни янада обод, гўзал, озода қилишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Халқимизни кучли ижтимоий ҳимоялашга йўналтирилган «Обод маҳалла», «Обод қишлоқ» дастурларининг изчиллик билан ҳаётга жорий этилаётгани янги-янги тураржойлар, тиббиёт, таълим, спорт-соғломлаштириш масканларини барпо этиш, мавжудларини тубдан таъмирлаш, реконструкция қилишда муҳим аҳамият касб этмоқда. Ҳашар кунлари юртимиз маҳаллаларида кўплаб савдо ва маиший хизмат кўрсатиш объекти — дўкон, гўзаллик салони, сартарошхона, дорихона, тўйхона, кутубхона, новвойхона, маҳалла гузари, нуронийлар маркази фойдаланишга топширилди. Янгидан-янги маҳалла фуқаролар йиғини бинолари, болалар спорти майдончалари, мўъжаз ўйингоҳлар ишга туширилди. Буларнинг барчасидан кўзланган мақсад битта: халқимизни рози қилиш. Фақат розилик инсон қалбини хотиржам қилади. Қалб хотиржамлиги эса байрамни кўтаринки руҳда нишонлаш учун энг зарур омил.
Бу тадбир кўпчиликни бирдамликка, аҳилликка ва меҳр-оқибатга ундаши билан ҳам аҳамиятлидир. Мазкур тадбирда улуғ ёшдаги отахону онахонларимиз ҳам иштирок этиб, ёш авлодга халқимиз маънавиятида, тарихида бир неча юз йилликлардан буён эъзозланиб келинаётган урф-одатлар, қадриятларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириб берди. Зеро, бу каби хайрия тадбири барчани ягона мақсад йўлида бирлаштириш баробарида, келажагимиз эгалари қалбида меҳнатсеварлик туйғусини шакллантиришга ҳам хизмат қилади.
Бу каби тадбирлар юртдошларимизни Ватан равнақи учун фидойи бўлиш, уни янада обод этиш иштиёқида яшаш, шу билан бирга, халқимиз руҳиятини кўтариш, миллий қадриятларимизни
2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?
🕔16:41, 11.12.2025
✔76
Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи
🕔16:10, 04.12.2025
✔157
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?
🕔11:01, 04.12.2025
✔144
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
Батафсил