Пойтахтимизда «Энг улуғ, энг азиз» республика кўрик-танлови ғолиблари ва совриндорларини тақдирлашга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Турли вазирлик ва идоралар, ижодий ва жамоат ташкилотларининг вакиллари, адабиёт, маданият ва санъат намояндалари, маънавият тарғиботчилари, журналистлар йиғилган тадбирда Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори Лазиз Тангриев ва бошқалар мустақилликнинг миллий тараққиётимиз, бугунги ва келгуси авлодлар тақдири, келажаги учун беқиёс аҳамияти ортиб бораётгани, халқимизнинг манфаатлари, тинч ва осуда ҳаётини таъминлаш, мамлакатимизнинг халқаро миқёсдаги обрў-эътиборини юксалтиришга хизмат қилаётганини таъкидлади.
Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Маданият вазирлиги, Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, Бадиий академия, «Тасвирий ойина» ижодий уюшмаси ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ўтказилган «Энг улуғ, энг азиз» кўрик-танлови ҳам бунинг мисолидир. Кўрик-танлов бу йил «Азиз ва ягонамсан, жонажон Ўзбекистоним!» деган эзгу ғоя асосида ташкил этилди.
Танловга адабиёт, босма ва электрон оммавий ахборот воситалари, тасвирий санъат, фотография, дизайн, кино йўналишлари бўйича асарлар тақдим этилди. Уларда истиқлол ғоялари, қўлга киритилган ютуқларимизнинг асосий омили ва мезони сифатида, биринчи навбатда, халқимизнинг фидокорона меҳнати, одамларимиз, авваламбор, ёшларимизнинг дунёқараши, сиёсий онги ва тафаккури ўзгариб, фуқаролик позицияси тобора кучайиб бораётгани ҳаётий далил ва мисоллар орқали қанчалик кенг ёритилганига алоҳида эътибор қаратилди.
Тантанали маросимда барча йўналишлар бўйича ғолиб ва совриндорларга диплом ва эсдалик совғалари топширилди
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил