Давр нафаси      Бош саҳифа

Биринчи синфга борган зукко болалар

Илк бор мактаб остонасига қадам қўйган пайтлари ҳеч кимнинг ёдидан чиқмаса керак. Биринчи устозимиз қўлимиздан тутиб синфхонага бошлаб киргани, партага ўтириб, илк бор дарс тинглаганимиз мудом ўзгача ҳаяжонга солади.

Биринчи синфга борган зукко болалар

Пойтахтимизнинг Мирзо Улуғбек туманидаги 27-мактаб ҳовлиси яна ўқувчилар билан тўлди. Ушбу таълим масканига бу йил 150 нафар ўқувчи биринчи синфга қабул қилинди. Жажжи жуссасига оқ-қора формаси ярашиб турган болажонлар бир қўлида гулдаста, бир қўлида ҳозиргина устозининг қўлидан олган «Президент совғаси»ни тутганча, атрофга ҳайрат билан боқиб туришибди.

— Бу йил қабул қилинган болажонлар аввалги йилларда келганлардан ҳам иқтидорли, кўзлари порлаб турибди, — дейди 27-мактаб директорининг ўқув ишлари ­бўйича ўринбосари Гулистон ­ҚОДИРҚУЛОВА. — Сабаби, йил сайин ота-оналарнинг фарзандлари таълим-тарбиясига эътибори кучаймоқда. Болажонларнинг аксарияти боғчада дастлабки билимларни эгаллашган, айримлари ҳатто қўшимча тўгаракларга қатнаб келишган. Бу ўқувчиларнинг билим олишга иштиёқи баландлигидан дарак.

— Менга Президентимиз қизил рангдаги чиройли сумка совға қилибдилар, — дейди чаккасига оппоқ бантик тақиб олган, мактабнинг 1-синфига қабул қилинган Шодияхон ­Рашидова. — Ичида китоблар, чиройли альбом, дафтарлар кўп экан. Синфхонамиз ҳам жуда чиройли. Мен биринчи партада ўтираман, шунда ўқиш ва ёзишни тезроқ ўрганаман.

Халқ таълими вазирлиги мутасаддилари берган маълумотга кўра, 2018-2019 ўқув йилида мамлакатимиз миқёсида ­Шодияхон каби 645 минг нафар болажон илк бор мактабга боришди. Уларга 12 номдаги ўқув қуролларидан иборат Президент совғалари топширилди.

Ҳақиқатан ҳам таълим соҳасидаги эътибор ҳар жиҳатдан янги поғонага кўтарилди. Ўқувчиларнинг қулай шарт-шароитларга эга таълим муассасаларида билим олишлари учун чекка-чекка ҳудудларда ҳам мактабларни таъмирлаш ва янгиларини қуришга жиддий эътибор қаратилмоқда. Жорий йилда Инвестиция дастурига асосан, 20 та янги мактаб қурилмоқда, 243 та мактаб реконструкция қилинди, 93 та мактаб эса капитал таъмирдан чиқмоқда. 1040 та умумтаълим мактабини мебель, ўқув-лаборатория асбоб-ускуналари, спорт анжомлари ва техник воситалар билан жиҳозлаш ишлари давом этмоқда.

Бошланғич синфда таҳсил олаётган болаларнинг жисмоний имкониятлари ҳисобга олиниб, жорий ўқув йилидан бошлаб, уларнинг ҳафтасида беш кун таълим олишлари белгиланди.

Ўқитувчиларнинг ҳам меҳнатини рағбатлантириш тизимига жиддий эътибор қаратилди. Давлатимиз раҳбари қарорига кўра, уларни ортиқча жамоат ишларига жалб қилиш қатъиян тақиқланди ҳамда маоши оширилди. Ўқувчиларнинг руҳий жиҳатдан ҳам назоратини таъминлаш мақсадида ҳар бир мактабда психолог штати бўлиши ва уларга муносиб меҳнат ҳақи тўлаш тизими ишлаб чиқилди.

Келгусида бу ислоҳотлар янада жадаллашади. Ўқитувчи ва бошқа мутахассисларнинг малакасини ошириш, мактаб ва вазирлик ўртасидаги тўсиқсиз алоқани таъминлаш ва соддалаштириш, мактаб ўқувчиларининг ўзлаштириш ва давоматини ҳисобга олишнинг ягона идентификациялаш тизимини жорий қилиш каби бир қатор ислоҳотлар режалаштирилган.

Энг муҳими, бу саъй-ҳаракатларнинг барчаси келажак авлоднинг ҳам жисмонан, ҳам маънан камол топиши, эл корига ярайдиган муносиб ворис бўлиб улғайишига хизмат қилади.

 

Зилола ХУДОЙБЕРДИЕВА,

«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар