Экологик партия Депутати «Дўстлик» ордени олди
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилБугун ёш тадбиркорларнинг сафи кундан-кунга кўпаймоқда. Улар ўз бизнес-режаларини яхши пишитиб, оилавий тадбиркорликни ҳам йўлга қўймоқда.
Навоий вилояти Қизилтепа туманида ўзига хос йўналишда фаолият юритаётган ёш тадбиркорлардан бири Азизбек Идиев 26-умумий ўрта таълим мактабининг 11-синф ўқувчиси. У ҳозирда 15 турдан ортиқ оёқ кийим ишлаб чиқариб, бозорда ҳам ўз ўрнини топиб бормоқда. Энг қувонарлиси, Азизбек ўз фаолиятига 8 нафар тенгқурларини ҳам жалб қилиб, иш билан таъминлади.
— Уч йилдан бери шу иш билан шуғулланаман, — дейди ёш тадбиркор. — Дастлаб, отам ва амаким ёрдами билан фаолият бошлаган эдим. Сабаби, улар оёқ кийим савдоси билан шуғулланар эди. Бировдан сотиб олгандан кўра, ўзимиз ишлаб чиқариб сотиш режаси туғилди. Тадбиркор, аввало, таваккалчи бўлиши керак экан. Биз ҳам таваккал қилиб ишни бошладик. Бир кунда 30 тадан 50 тагача оёқ кийим тайёрлаймиз.
Юртимизда Азизбек сингари фаол тадбиркор ёшлар бор экан, бу соҳа янада ривожланаверади.
Энг улуғ байрамимиз арафасида Президентимиз фармонлари билан мамлакатимиз тараққиётига муносиб ҳисса қўшиб келаётган бир гуруҳ юртдошларимиз давлат мукофотлари билан тақдирланди.
БатафсилПрезидентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
БатафсилАбдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил