Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Танқиддан сўнг Сирдарёда нима ўзгармоқда?

Газетамизнинг 2018 йил 12 июлдаги 28-сонида чоп этилган «Шифокорга муҳтож поликлиникалар» сарлавҳали мақолада Сирдарё вилоятидаги оилавий поликлиникалар хусусида сўз юритилган эди. Ушбу мақола юзасидан Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди.

Танқиддан сўнг Сирдарёда нима ўзгармоқда?

Соғлиқни сақлаш вазирининг ўринбосари Элмира Боситхонова имзоси билан таҳририятимизга келган мактубда қуйидагилар баён этилган:

«Бугунги кунда Сирдарё вилоятида истиқомат қилувчи 811 мингдан ортиқ аҳолига 8 та туман ва 3 та шаҳар тиббиёт бирлашмаси (31 та қишлоқ оилавий поликлиникаси, 38 қишлоқ врачлик пункти, 4 та шаҳар оилавий поликлиникаси, 11 та шаҳар ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникаси билан бирга), 25 та вилоят тиббий муассасаси, 1 та вилоят ва 11 та туман, шаҳар ДСЭНМи хизмат кўрсатмоқда.

Вилоятдаги бирламчи тиббий санитария ёрдами муассасаларини мақбуллаштириш натижасида 31 та қишлоқ оилавий поликлиникаси ва 38 та ҚВП сақлаб қолинди.

Поликлиника таркибида тор доирадаги мутахассислар (педиатр, терапевт, гинеколог, хирург, стоматолог, умумий амалиёт шифокори, тез тиббий ёрдам шифокори)нинг фаолияти йўлга қўйилди. Бундан ташқари, ҳар бир поликлиника таркибидаги ижтимоий дорихона ва тез тиббий ёрдам хизматлари 38 турдаги биринчи ёрдам учун ишлатиладиган дори воситалари билан тўлиқ таъминланди. Қишлоқ врачлик пунктларида фаолият юритаётган умумий амалиёт врачлари ва поликлиникалардаги тор доирадаги шифокорларнинг узвийлигини таъминлаш мақсадида йўлланма тизими ташкил этилди.

Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси томонидан аҳолига бирламчи тиббий санитария ёрдами кўрсатиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг профилактик йўналишдаги тадбирларини янада такомиллаштириш мақсадида профилактик, мақсадли ва чуқурлаштирилган тиббий кўрикларни ўтказиш тартиби, умумий амалиёт шифокорлари ва патронаж ҳамшираларининг амбулатор қабул ва юклама меъёрлари асосида олиб бориш йўлга қўйилди.

Барча бирламчи тиббий санитария муассасаларида ички ижтимоий дорихона шохобчалари яратилди. 31 та қишлоқ оилавий поликлиникасида тез тиббий хизмат ташкиллаштирилиб, автомашина билан тўлиқ таъминланди.

Оқолтин тиббиёт бирлашмаси 16-сонли қишлоқ оилавий поли­клиникаси 11 мингдан зиёд аҳолига хизмат қилиб келаётгани инобатга олиниб, туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидан мутахассислар бириктирилди ва мазкур шифо масканидаги шифокор етишмовчилигига барҳам берилди.

Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси 27-сонли қишлоқ ­оилавий поликлиникасига тиббиёт олийгоҳларини янги битириб келган шифокорлар ва туман кўп тармоқли марказий поликлиникасидан мутахассислар ишлаш учун юборилди.

Ҳақиқатан ҳам, Сирдарё туман тиббиёт бирлашмаси 29-сонли қишлоқ оилавий поликлиникасида қурилиш ишлари олиб борилмоқда. Шу боис тиббий хизмат вақтинча ушбу қишлоқ оилавий поликлиникасига бириктирилган собиқ Ж.Маманов номидаги қишлоқ врачлик пунктида кўрсатилмоқда. Қурилиш ишлари шу ойда якунланиши ва мазкур қишлоқ врачлик пункти янги бинода ўз ишини бошлаши режалаштирилган».

Кўриб турганингиздек, Сирдарё вилоятидаги поликлиникалардаги камчиликлар тузатилмоқда. Ҳа, журналистнинг бирор бир камчилик ёки хатони танқид қилишида ҳам шу мақсад ётади. Аслида ҳеч бир журналист ёки таҳририят ҳеч кимни шахсий ғаразлик йўлида танқид қилмайди. Бунга ҳаққи ҳам йўқ. Унинг мақсади битта: ҳаётимизда учраётган хато ва камчиликларни одиллик билан ёритиш ва халқ дардини мутасаддиларга етказиш. Зеро, бундан ҳам халққа, ҳам давлатга фойда. Ҳар ҳолда, бугунги ислоҳотлар фақат халқ манфаатлари учун амалга оширилаётган экан, ҳар бир мутасаддидан ўз камчиликларини тан олиш ва уларни бартараф этиш йўлида худди Сирдарё вилояти мутасаддиларидек йўл тутишини истаган бўлардик.

 

Ўз мухбиримиз




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔33

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔221

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 33    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 221    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 516    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар