Давр нафаси      Бош саҳифа

Яхшиликнинг умри

Қардош халқлар, қўшни республикалар ўртасидаги яқин қўшничилик алоқаларининг янада мустаҳкамланиши маънавий ҳаётимизда улкан янгиланишларга сабаб бўлмоқда.

Яхшиликнинг умри

Буни Тошкент вилоятида истиқомат қилаётган қирғиз биродарларимиз фикру ўйида ҳам сезиш мумкин. Менинг эса қирғиз биродарларимиз билан минг йиллик алоқаларимиз ҳақида сўз борганда, севимли шоиримиз, Ўзбекистон қаҳрамони Абдулла Ориповнинг қуйидаги сатрлари ёдимга тушаверади.

 

Эй қадим Осиёнинг абадий ёш ўлкаси,

Ялангтўш ва меҳнаткаш ўзбек билан инисан.

Қирғизларда женгедир ўзбекларнинг бекаси,

Шону-шараф осмонин чақнаган чақинисан.

Бутун дунё билади ижодкор Чингиз номин

Азамат халқ шуҳратинг бундан ҳам бўлсин зиёд.

 

Айни пайтда кексалик гаштини сураётган фахрий мураббий, физика-математика фанлари номзоди Абдулла Темирбеков Бўстонлиқ туманидаги Пском қишлоғида туғилган. Миллати қирғиз. У киши ЎзМУнинг математика факультетини тугаллагач, қирқ йилга яқин Тошкент давлат политехника университетида талабаларга дарс берган. Адабиёт, санъат, илм ва фан шайдоси. Бу киши билан суҳбатлашсангиз, ажойиб хотираларнинг гувоҳи бўласиз.

«Чингиз Айтматов сиймоси нафақат қирғиз, балки бутун дунё халқлари учун абадий маънавий машъал, десам, хато қилмайман, — дейди суҳбатдошим. — Болалигимда Бўстонлиқ тоғларида қўй боқиб юрган пайтларимда, Чингиз оғанинг асарларига ошно бўлганман. Унинг «Жамила», «Бўтакўз», «Сарвиқомат дилбарим», «Юзма-юз» асарлари ўша пайтларда жуда машҳур эди. Кейинчалик талабалик, аспирантлик йилларимда у кишидан маънавий тарбия олиб ўсдим. Кўп йиллик педагоглик фаолиятимда эса ёзувчининг асарлари гарчи математик бўлсам-да, ҳамиша асқатди. Кейинчалик бу инсон билан кўп бора дийдорлашиш бахтига муяссар бўлдим.

Ўтган асрнинг 80-йиллари эди. Оиламиз бошига бир ташвиш тушиб, Қирғизистонга адиб Чингиз Айтматов ҳузурига боришга тўғри келди. Чингиз Тўрақулович ўша пайтда Тян-Ши сиҳатгоҳида дам олишда экан. Эртасига мени ишхонада қабул қилиб, мушкулимни осон ҳал этди. Халқпарвар адиб одамлар орасида кўп бўларди, халқимизнинг дарди, ташвиши билан яшарди. Орадан бир йил ўтиб, Қибрайда Зиёд Есенбоевнинг туғилган кунларида яна кўришдик. Шунча кўп одамнинг олдида чақириб олиб, ҳол-аҳволимни суриштирди. Шуларни эсласам, «Буюклик — оддийликда» деган фалсафанинг чинлигига ишонаман.

Президентимизнинг «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори, кекса бир мураббий сифатида менга куч қудрат бағишлади, — дейди Абдулла Темирбеков. — Ушбу ҳужжатда таъкидланганидек, Чингиз Айтматов минтақамиз тинчлиги ҳамда осойишталиги, унинг келажаги ва равнақи, халқларимиз ўртасида дўстлик ҳамда ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, уларни турли зиддият ва қарама қаршиликлардан асраш йўлида фидокорона фаолият олиб борди. Адиб ўзбек халқига ҳурмат ва эътибор билан «Қадим ўзбек маданиятининг Марказий Осиёга кўрсатган таъсирини кўҳна Византиянинг қадимги русга кўрсатган таъсири» билан қиёслайди. Қолаверса, Қирғизистонда ўзбек маданияти, Ўзбекистонда қирғиз маданияти асраб-авайланмоқда. Чингиз Айтматов ҳақида хотира тадбирлари ўтказилаяпти. Ҳужжатли фильм ва мақолалар чоп этилаяпти. Паркент туманидаги 33-умумтаълим мактабида адиб бюсти ўрнатилиш арафасида. Бу эзгу ишлар буюк адиб руҳини шод этиб қолмай, бу ишга хайрихоҳ барча инсонларни қувонтираяпти».

Чиндан-да бу эзгулик, қалбида яхши нияту қардошлик туйғуси бор инсонларни яхшиликка чоғлайди. Яхшиликнинг умри эса абадийдир.

 

Ўлжабой ҚАРШИБОЙ

(ЎзА)




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔6

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар