Жараён      Бош саҳифа

Ниҳоят, адолат қарор топди

Телефон ва «шпаргалка»дан фойдаланмай, тўртинчи йили талаба бўлдим.

Ниҳоят, адолат қарор топди

Бир эмас нақд уч йил кетма-кет олий ўқув юртига кириш имтиҳонидан ўта олмадим. Устига-устак, акам ҳам бирваракайига тўрт йил «йиқилди». Ҳар гал  имтиҳон жавобларини интиқиб кутиб, сўнг бутун оила дардимиз ичимизда алам билан қоламиз. Ҳаммаданам ота-онамга қийин бўлди. Кўчага чиқишлари ё ишхонага боришлари билан ҳамма худди кутиб тургандек, «нима бўлди?» дея сўрашади. Гарчи бирон марта на дадам, на онам менга ё акамга ичидаги дардни сездирмаган, дакки бермаган бўлса-да, уларнинг юрагидаги болаларини ўқитиш, олий маълумотли қилиш умиди кўзларида акс этиб турарди.

Акам-ку ўғил бола. Қайта-қайта тайёрланаверади. Лекин қиз боланинг ўқиши кечикиши яхшимас. Яхшиямки, ота-онам ўқишимни астойдил хоҳлашгани учун ҳам турмушга беришга шошилмасди. Дадам доим «якка-ю ягона қизимни ўқитмайманми?!», дейдилар кулиб.

Ҳар гал имтиҳонга астойдил тайёрланишга ҳаракат қилардим. Лекин бирон марта имтиҳон пайтида телефон, «шпаргалка» деган нарсалардан фойдаланмаганман. Билмадим, ота-онамдан олган тарбия сабабми, ё ичимдаги ҳадикми ноҳалол йўл билан ўқишга киришга ҳеч йўл бермаган. Натижа эса маълум. Айрим қинғир йўлдан юрганлар ҳар йили «ютишарди». Менинг ДТМ рақамим «ғолиб»лар чизиғидан пастки қаторларда қолиб кетарди.

Шунча мағлубиятга учрасам ҳам бирон марта ота-онам мени қайта тайёрловга юборишдан эринишмади. Майли, қачондир кирарсан ахир. Шунча олган билиминг ерда қолиб кетмасин, дейишарди. Уларнинг далдасидан куч олиб, бу йил ҳам ўтган йилги аламларни ортга ташлаб, яна астойдил тайёрландим. Устозларим берган ҳар ўгитни қулоғимга қуйишга, физика, математиканинг ҳар бир формуласини эсда сақлашга ҳаракат қилдим. Ҳатто қўшимча китоблардаги мисол ва масалаларни кечаси билан бўлса-да, эринмай ечиб чиқдим. Баъзида «бу йил ҳам йиқилсам-чи» деган бир ҳадик мени чулғаб олгани рост. Ўшандай пайтлар умидсизликка тушганимни сезган устозларим, ота-онам, акам мени руҳлантиришга ҳаракат қилишарди. Билимли одам барибир ғолиб чиқади. Ўзингга ишона оладиган даражада кучли бўл, дердилар дадам.

Устозларимнинг йўл-йўриғи, маслаҳатига кириб бу йил ҳужжатларимни пойтахтдаги нуфузли олийгоҳ — Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон Миллий университетига топширдим. Кучим етишига иккилангандим, устозим Бурхон Ҳалимов: «Сенда бир эмас, нақд тўрт йиллик тажриба бор. Бу йилги тайёргарлигинг анча пухта. Насиб қилса, албатта, кирасан», дедилар. «Баланд дор»нинг ваҳимаси ҳам бошқача бўларкан. Лекин таваккал қилдим. Балки, менга пойтахтда ўқиш насиб қилар...

Ниҳоят имтиҳон куни ҳам яқинлашди. Негадир бу йил аввалги йиллардагидек ҳаяжонланмасдим. Ичимда қўрқув ҳам, ишончсизлик ҳам йўқ. Фақат битта ҳис бутун вужудимни чулғаб олганди — ота-онамнинг умидини яна сўндириб қўйишдан қўрқардим. Уларнинг орзуларини барбод қилишдан ҳайиқардим. Яна бир ёрқин нур ҳам бор эдики, у мени мақсадим сари олға бошларди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг қарорлари билан олий таълим даргоҳига кириш имтиҳонларини ҳаққоний ўтказиш қаттиқ назоратга олинди. Имтиҳонлар катта павильонларда ўтказилиб, назорат камералари ўрнатилиши белгиланганди. «Бу йил имтиҳонда фақат билим роль ўйнаса, кураш адолатли ўтса, ўқишга кира оламан. Ахир, шунча йил тайёрландим. Саволлар осмондан берилмайди. Ўқиган дарслигимдан тушади. Қўрқмасам ҳам бўлади» дейман ичимда.

Ҳақиқатан ҳам, бу йил кириш имтиҳонлари адолатли ўтди. Бу адолатнинг шарофати билан мен ҳам, акам ҳам талаба бўлдик. Ота-онамнинг орзулари ниҳоят ушалди. Ишхонада ҳам, кўча-кўйда ҳам бошларини кўтариб юрадиган бўлишди.

Яқинда дадам билан университет учун форма танлагани бозорга тушдик. Эътибор қилсам, дадам ҳар дўконга кирганларида: «Қизим талаба. Миллий университетга кирди. Шундай жойга ярашадиган кийимларингиздан кўрсатинг» дейдилар ғурур билан. Ота-онани фарзандининг ютуғи ўзиникидан ўн чандон ортиқ қувонтираркан. Дадамнинг мамнунлигини, онамнинг юзидаги шодликни кўриб, елкамдан тоғ ағдарилгандек бўлди. Лекин шу билан бирга, уларнинг бу қувончи зиммамга яна масъулият юклади. Энди уларнинг қувончини бардавом қилишим керак. Бугун ёшлар учун яратилаётган имкониятлардан фойдаланиб, олға интилишим, янги ва юксак марраларни забт этишим зарур. Ана шунда ота-онамнинг, устозларимнинг ишончини оқлаган бўламан.

 

Гулҳаё КАРИМОВА,

Ўзбекистон Миллий университети физика факультети 1-курс талабаси




Ўхшаш мақолалар

Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

Экопартия депутати – таълим ҳомийси

🕔14:56, 09.10.2025 ✔47

Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

Батафсил
Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

🕔09:15, 26.09.2025 ✔91

Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

Батафсил
Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

🕔16:10, 18.09.2025 ✔107

Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Экопартия депутати –  таълим ҳомийси

    Экопартия депутати – таълим ҳомийси

    Яқинда умуммиллий байрам – Ўқитувчи ва мураббийлар куни арафасида Ўзбекистон Экологик партия­сидан халқ депутатлари вилоят Кенгаши депутати Зайниддин Салямов «Таълим ҳомийси» кўкрак нишони билан тақдирланди. Қандай хизматлари учун дейсизми? Бир сўз билан айтганда, кўплаб ўқитувчию ўқувчилар меҳрини қозониш, келажак авлод учун мудом қайғуриш орқали сазовор бўлди бу эътирофга.

    ✔ 47    🕔 14:56, 09.10.2025
  • Атроф-муҳит муҳофазасига  оид қонун лойиҳалари  муҳокамалар марказида

    Атроф-муҳит муҳофазасига оид қонун лойиҳалари муҳокамалар марказида

    Парламент Қонунчилик палатасининг кечаги мажлиси ҳам қизғин ва баҳс-мунозараларга бой бўлди. Депутатлар мамлакатимиз ҳаётидаги муҳим долзарб масалаларни муҳокама қилар экан, Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси аъзолари қатъий позициясини намоён этишди.

    ✔ 91    🕔 09:15, 26.09.2025
  • Устозларга  эҳтиром  кўрсатиш –  стратегик тараққиёт гарови

    Устозларга эҳтиром кўрсатиш – стратегик тараққиёт гарови

    Ҳар қандай соҳанинг ислоҳи, ривожи ва тараққиёти етарли билим, малака ва кўникмага эга мутахассисларнинг фидокорона меҳнатлари билан амалга оширилади. Мамлакат тараққиётига хизмат қилувчи билимдон мутахассислар эса, шубҳасизки, устоз ва мураббийлар фаолиятининг самарасидир.

    ✔ 107    🕔 16:10, 18.09.2025
  • Қашқадарёда «Яшил макон»  доирасида  экилган кўчатлар  кўкардими?

    Қашқадарёда «Яшил макон» доирасида экилган кўчатлар кўкардими?

    Ўзбекистон Экологик партияси Қашқадарё вилоят кенгаши, партия депутатлик гуруҳи ҳамда вилоят Кенгаши ҳузуридаги «Аграр, сув хўжалиги ва экология масалалари бўйича» доимий комиссияси ҳамкорлигида вилоятда «Яшил макон» умуммиллий лойиҳаси доирасида 2025 йил баҳор мавсумида экилган мевали ва манзарали дарахт кўчатларининг ҳолати бўйича жамоатчилик эшитуви ўтказилди.

    ✔ 141    🕔 08:56, 08.08.2025
  • Марказий банк раисига  парламент сўрови юборилди

    Марказий банк раисига парламент сўрови юборилди

    Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида «Банк тизимини ислоҳ қилиш ҳамда банкларни трансформация қилиш борасида амалга оширилаётган ишлар тўғрисида» парламент сўрови юбориш масаласи кўриб чиқилди.

    ✔ 154    🕔 17:54, 23.07.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар