Муҳриддин АБДУВАЛИЕВ,
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги «Абдували Муҳриддин агро» фермер хўжалиги раҳбари:
— Хўжалигимиз 3 йил аввал иш бошлаган. 65 гектар ернинг аксарият қисми ажриқ босган, нотекислиги сабаб сув кўллаши ҳисобига ҳосилдорлиги камайган ерлар эди. Фаолиятимизнинг дастлабки йилида айни шу жиҳатларга алоҳида эътибор қаратиб, ернинг нормал ҳолатини тиклашга киришдик. Тўғри, осон бўлмади. Аммо қанча меҳнат талаб этилмасин, ерларни текислаб, ажриқдан тозаладик. Маҳаллий ва қўшимча озиқлар билан ернинг балл бонитетини оширдик.
Айнан шу ишимиз хўжалигимиз муваффақиятининг тамал тоши бўлди, десам, муболаға бўлмайди. Боиси, биласиз, хўжалик муваффақият қозониши учун даромад келтирувчи тармоқларни кенгайтириши, фаолиятига инновацион технологияларни жалб этиши зарур. Ушбу талаб ўз-ўзидан маблағга, маблағ юқори ҳосилдорликка, юқори ҳосилдорлик эса ернинг нормал ҳолати ва албатта самарали меҳнатга таянади. Бунинг уддасидан чиққан деҳқон борки, «кетмони учаверади».
Деҳқончилик учун бир мунча мураккаб келган жорий мавсумдан мисол. 32 гектарда буғдой парваришлаб, 65 центнердан ошириб ҳосил олдик. Давлатга режадаги 97 тонна ўрнига, 102 тонна буғдой топширдик. Қолгани омборимиз ва хўжалик аъзоларининг уйини донга тўлдирди. Биргина ғалланинг даромадидан 144 миллион сўмга Франциянинг «Khun» фирмасидан чигит ва дон экишга ихтисослашган мослама харид қилдик.
Дарвоқе, бу йил 30 гектарда пахтанинг «Наманган 77» навини парваришлаб, қабул пунктига 92 тонна ўрнига 95 тонна пахта топширдик. Ҳали далада ҳосил мўл.
«Меҳнат инсонни улуғлайди», деган гапда ҳикмат кўп экан. Энди 21 ёшни қаршилаган бўлсам-да, фаолиятимиз ва хўжалигимиз эришаётган муваффақиятлар сабаб Президентимиз билан учрашиш, қимматли ўгитларини олиш бахтига муяссар бўлдим. Бўка туманида давлатимиз раҳбари билан бўлиб ўтган мулоқотдан олам-олам ташаббус, ишонч ва қатъият олдим. Бу учрашув ҳаётимда унутилмас бўлиб қолиши билан бирга, яратувчанлик, тадбиркорлик ва юксаклик томон туб бурилиш ҳам ясаб берди. Президентимизнинг эътибори туфайли болалик орзуим — олий таълим муассасасида таълим олиш бахтига эришадиган бўлдим. Энди мен Тошкент давлат аграр университети талабасиман!
Бундан кейин ҳам ўқиш ва ишда янги марраларни забт этиб, халқимиз ва Президентимизнинг ишончини, албатта, оқлайман.
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔6
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔69
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔194
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил