«Манфаатдорлик бўлиши учун қилинган харажатни қоплаб, фойда кўриш керак.
Эртанги куни бугунидан яхши бўлиши учун ҳар бир одам ўзи ҳаракат қилиши лозим. Бугун ким ютади — интилган ютади, меҳнат қилган ютади…»
Президентимиз Шавкат Мирзиёев 12 октябрь куни Тошкент вилояти Бўка туманига ташрифи давомида вилоятнинг бир гуруҳ илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари билан мулоқотда бу фикрни алоҳида таъкидлади.
Мамлакатимизда айни пайтда пахта йиғим-терими жадал суръатда олиб борилмоқда. Маълумки, жорий йилда об-ҳавонинг ноқулай келиши деҳқонларимизга бир қатор қийинчиликлар туғдирди. Айниқса, баҳор фаслида ёғингарчилик кам бўлгани сабабли чигит экишда кечикишлар кузатилди.
Деҳқонларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш, ғўза парваришидаги қолоқликни бартараф этиш мақсадида давлатимиз томонидан фермерларга барча зарур шароитлар яратилиб, қўшимча агротехник тадбирлар ўтказиш учун моддий-ресурслар зарур миқдорда ва ўз вақтида етказиб берилди.
Тошкент вилоятида бу йил 75 минг 800 гектар майдонда ғўза парвариш қилиниб, айни пайтда етиштирилган ҳосилни нест-нобуд қилмай йиғиштириб олишга алоҳида эътибор қаратилмоқда.
Президентимиз вилоятнинг бир гуруҳ илғор фермер хўжаликлари раҳбарлари, қишлоқ хўжалиги соҳаси мутасаддилари билан мулоқотда бўлди.
Учрашувда пахта йиғим-терим ишларининг бориши, такрорий экин экиш ҳолати, вилоят иқтисодиётини янада ривожлантириш, хорижий давлатлар билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди.
— Бу йилги қурғоқчилик деҳқонларимиз учун ҳақиқий синов бўлди, — деди Президентимиз. — Биз ҳосилни етиштириш учун уларга зарур шароитлар яратиб бердик. Пахта ҳосилини йиғиб-териб олишда нарх икки баробар оширилди. Жумладан, Тошкент вилоятида бир килограмм пахта учун 1000 сўмдан зиёд пул тўланмоқда.
Давлатимиз раҳбари барча соҳалар қатори қишлоқ хўжалигида ҳам асосий мақсад халқимиз манфаати эканини, қайси маҳсулот кўпроқ даромад келтирса, ўша экин экилиши зарурлигини таъкидлади.
Фермер хўжалиги даласида синовдан ўтказилаётган замонавий пахта териш машинаси билан танишди. Ушбу машина пахтани тоза териши, иш унумдорлиги юқорилиги билан ажралиб туради. Кам харажат талаб қилади.
Президентимиз мулоқот сўнггида соҳага инновацион технологияларни кенгроқ жалб этиш, ҳосилни ёғин-сочинли кунларга қолдирмасдан йиғиштириб олиш лозимлигини қайд этди.
2026 йил учун Давлат бюджети: Экологияни асраш учун қанча маблағ ажратилади?
🕔16:41, 11.12.2025
✔76
Ўтган ҳафта Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги йиғилишида муҳим масала – «2026 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида»ги қонун лойиҳаси атрофлича кўриб чиқилди.
Батафсил
Фуқаролик жамияти ривожи
🕔16:10, 04.12.2025
✔157
Ўзбекистон тажрибаси халқаро даражада эътироф топмоқда
2025 йилнинг 1 декабрь куни пойтахтимиздаги Ёшлар ижод саройида “Фуқаролик жамияти ҳафталиги”га старт берилган эди.
Батафсил
Депутат ёрдамчилари ўз масъулиятини етарлича ҳис этяптими?
🕔11:01, 04.12.2025
✔144
Депутат ёрдамчиси лавозими депутатнинг самарали фаолиятини таъминлашда муҳим аҳамиятга эга бўлиб, унинг вазифалари фақатгина техник ишларни бажариш билан чекланмайди. Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари Абдушукур Ҳамзаев таъкидлаганидек, ёрдамчининг асосий миссияси халқ ва депутат ўртасидаги ишончли кўприк бўлишдан иборат.
Батафсил