Ўзбекистон Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси ташкил этилганидан буён 2003-2015 йилларда 1922 спорт иншооти, 283 болалар мусиқа ва санъат мактаби қурилиб, фойдаланишга топширилди.
Бу — албатта, яхши. Аммо савол туғилади: вақт ўтган сари дастлабки йилларда қурилган спорт объектлари таъмирталаб бўлиб қолмадими? Бу масалани ҳал этиш кимнинг зиммасида?
Миллий матбуот марказида жамғарма ўтказган матбуот анжуманида шу каби долзарб масалалар муҳокама қилинди.
— Жамғарма вазифаларидан бири бинони қуриб, жиҳозлашдир, — деди Болалар спортини ривожлантириш жамғармасининг ижро этувчи директори Эркин Искандаров. — Кейин бу бинолар Ўзбекистон Маданият ва спорт ишлари ёки Халқ таълими вазирликларига топширилади. Жамғарма балансида бирорта бундай бино йўқ.
Мазкур биноларни сақлаш, таъмирлаш ва бошқа шу каби ишлар билан Молия вазирлиги ҳузуридаги Умумтаълим мактаблари, касб-ҳунар коллежлари, академик лицейлар ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш бюджетдан ташқари жамғармаси шуғулланади.
— Мамлакатимизда 10 мингга яқин мактаб бор. Аммо уларнинг ҳаммасида ҳам спорт заллари мавжуд эмас...
— Ҳақиқатдан ҳам мамлакатимизда 9692 мактаб бўлса, шундан 1706 тасида спорт зали йўқ эди. Умумтаълим мактабларида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спорт билан шуғулланиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 3 декабрда «2015-2020 йилларда умумтаълим мактабларини замонавий спорт заллари билан таъминлаш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори қабул қилинган. Қарорга биноан, ўтган йилдан бошлаб ҳудудлардаги умумтаълим мактабларида спорт заллари босқичма-босқич қуриб келинмоқда. 2020 йилга бориб, барча мактаб замонавий, янги спорт зали билан таъминланиши кўзда тутилган.
«Оила даврасида» мухбири
Шаҳобиддин РАСУЛОВ
ёзиб олди.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔116
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил