Долзарб мавзу      Бош саҳифа

17 киши «ҳот-дог»дан заҳарланди

Самарқанд шаҳрида жорий йилнинг 22 октябрь куни овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолати қайд этилган. Ушбу ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги расмий баёнот берди.

17 киши «ҳот-дог»дан заҳарланди

Вазирлик ахборотига кўра, Самарқанд вилоят юқумли касалликлар шифохонасига 22 октябрь соат 13:00 дан 23 октябрь соат 17:45 га қадар 17 нафар фуқаро кўнгил айниши, бош оғриғи, қорин соҳасида оғриқ, 4-5 марта ич кетиши, тана ҳароратининг кўтарилганлиги, ҳолсизлик каби касаллик белгилари билан мурожаат қилишган.

Шифокорлар кўригидан сўнг уларга «Овқат токсикоинфекцияси, ўрта оғир даражаси» бирламчи ташхиси қўйилиб, касалхонага ётқизилган. Беморларнинг 11 нафари эркак, 3 нафари аёл, 3 нафари 14 ёшгача бўлган болалардир. Беморлардан 4 нафарининг аҳволи ўртача оғирликда, 13 нафари эса енгил.

Шифохонада беморларга малакали тиббий хизмат кўрсатилмоқда, дори-дармон захиралари етарли. Беморлардан лаборатория таҳлили учун биологик намуналар олинган.

Вазирлик Ахборот хизмати хабарига кўра, бирламчи эпидемиологик суриштирув натижасида аниқланишича, беморлар жорий йил 21-22 октябрь кунлари Самарқанд шаҳар Саттепо мавзесидаги «Табиат саховати» деҳқон бозори ёнидаги киоска кўринишидаги будкада фуқаро Ғулом Муродов томонидан сотилаётган «ҳот-дог»дан истеъмол қилишган. «Ҳот-дог» таркибида нон, сабзи салат (марковча), бодринг, помидор, сувда пиширилган тухум, пиширилган колбаса, сосиска, кетчуп ва уй шароитида тухум ва ўсимлик мойидан тайёрланган майонез бўлган.

Фуқаро Ғ.Муродов ўз фаолиятини ўрнатилган тартибда расмийлаштирмасдан, тиббий кўрикдан ўтмасдан, ноқонуний равишда фаолият олиб борган.

«Ҳот-дог» тайёрланган будка санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермайди, ичимлик сув билан таъминланмаган, маҳсулотларни сақлаш ва сотиш учун талаб этиладиган санитария шароитлари йўқ.

Ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати томонидан фуқаро Ғ.Муродовга нисбатан маъмурий иш қўзғатилиб, жарима солинди ва унинг фаолияти тўхтатилди. Маҳсулотлардан лаборатория таҳлили учун намуналар олинди, қолган маҳсулотлар эса савдодан олиниб, белгиланган тартибда йўқ қилинди.

Касаллик қайд этилган ҳудудда республика, вилоят ва Самарқанд шаҳар санитария-эпидемиология хизмати мутахассислари томонидан профилактик ва эпидемияга қарши чора-тадбирлар ўтказилмоқда.

P.S. Жамоат жойларида овқатдан оммавий заҳарланиш ҳолати тез-тез кузатилмоқда. Бундан аввал Наманган вилоятининг Косонсой туманида деҳқон бозорида пишган калла-поча ва хасип гўшт маҳсулотларини истеъмол қилганлар, кейинчалик Бекобод шаҳрида тўйхонада тўйда иштирок этганлар орасида оммавий заҳарланиш кузатилди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги, санитария-эпидемиология хизмати жойларда бу борада тегишли профилактик ишларини олиб бораётгани тўғрисида ёзилди. Аммо вазият нега ўзгармаяпти? Юртимизда тадбиркорликка кенг йўл очиб берилган бир пайтда мўмай даромад топиш мақсадида ҳалол ва ҳаромнинг фарқига бормайдиганлар ён-атрофимизда фаолиятини давом эттирмоқда.

Самарқанддаги ҳолат бўйича ҳам саволлар туғилади: шаҳар марказидаги деҳқон бозорида киоска кўринишидаги будкада тадбиркор ҳеч қандай рухсатсиз озиқ-овқат маҳсулоти сотиш билан шуғулланар экан-у, наҳотки уни туман ёки бозор солиқ инспекцияси пайқамаган бўлса? Ёки «ҳот-дог» сотилаётган будка санитария-гигиена талабларига мутлақо жавоб бермаслиги ҳудудий санитария-эпидемиология хизмати ходимлари ёдига энди тушдими? Бунга ишониш қийин, албатта.

Афсуски, бугун ана шундай «будка»ларни деярли ҳар бир бозорда, аҳоли гавжум жойларда, ҳатто кўплаб мактаб атрофларида ҳам учратамиз. Аммо уларни ёпиб ташлаш билан яна бир муаммони пайдо қилиш мумкин. Чунки мана шундай хизмат кўрсатиш орқали қанча ёшлар иш билан банд, шунинг ортидан рўзғор тебратяпти. Фақат уларга қонуний ишлашлари учун ёрдам кўрсатиш, сифат назоратини йўлга қўйиш керак.

Тегишли давлат органларининг ўз вазифасига масъулиятсизлиги давом этар экан, давлат томонидан берилган имкониятларни суиистеъмол қиладиган «тадбиркор»лар бор экан, одамларнинг соғлиғига, ҳаётига ким кафолат беради?




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔121

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔109

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔236

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар