Мунаввар БИБАЕВА,
Бекобод тумани 46-умумий таълим мактаби ўқитувчиси, халқ таълими аълочиси
Ўтган йиллар мобайнида мажбурий обуна «шиори» остида ўзимиз қизиқмаган нашрларга обуна бўлиб келдик. Шунга қарамасдан, улардан ортиб, ҳар йили «Оила даврасида» газетасига обуна бўлишни ҳам канда қилмайман. Ҳеч муболағасиз айтишим мукинки, «Оила даврасида» кўнглимга яқин газета. Ҳар сафар уни варақлаганимда ўз дардларимни ўқиётгандек бўламан. Шу боис у дўстимга, сирдошимга айланган. Ҳар сонидан олган тассуротларим, турфа тақдирларнинг ҳаёт йўллари ҳақида мактабга бориб, ўқувчиларимга айтиб бераман.
Мен ҳар бир ота-онага «Оила даврасида» газетасини ўқишини тавсия қилардим. Мана, салкам 30 йилдан буён она-тили ва адабиётдан дарс бераман. Бу вақт ичида ўқувчиларимнинг қанчадан-қанчаси катта олим, одам бўлиб етишди. Аммо ҳаётда ўз ўрнини тополмаганлари ҳам бор. Бунда асосий сабаб оиладаги тарбияда, деб биламан. Тажрибамда ўз боласининг нечанчи синфда ўқишини билмайдиган, ўқитувчисини танимайдиган ота-оналарни кўрдим. Мен улар билан учрашиб қолганда, албатта, «Оила даврасида» газетасини қўлига тутқазиб юбораман. Улар газетани оиласи билан ўқиб, зора, у ердаги фарзанд тарбияси, ота-она фазилати, маънавият, миллий қадриятларимиз, китобхонлик борасидаги мақолалардан ўзларига хулоса чиқарса...
Газетага 2019 йил учун ҳам обуна бўлдим. «Оила даврасида» оилавий, фарзандлар билан бирга дастурхон устида ўқиладиган қадрдон газетадир.
Оилаларга оилавий китобхонликни, газетхонликни қайтарайлик!
Шошилинг! «Оила даврасида» газетасига 2019 йил учун обуна давом этмоқда!
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил