Тошкент ахборот технологиялари университетида таълимни хорижда давом эттириш имкониятини берувчи янги факультет очилгани тўғрисида эшитдим. Ушбу факультет ва унга кириш тартиби тўғрисида маълумот берсангиз.
Саидазим РАСУЛОВ,
Гулистон шаҳри
Муҳаммад ал-Хоразмий номидаги Тошкент ахборот технологиялари университети (ТАТУ) ҳамда Беларусь давлат ахборот ва радиоэлектроника университети (БДАРУ) ўртасида юқори малакали мутахассисларни тайёрлашга йўналтирилган Ахборот технологиялари қўшма факультетини ташкил этиш тўғрисидаги шартнома имзоланган.
Шартнома асосида 2019-2020 ўқув йилидан бошлаб, Тошкент ахборот технологиялари университетида ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультетига қуйидаги уч йўналиш бўйича талабалар ўқишга қабул қилинади:
— ахборот технологияларининг дастурий таъминоти;
— дастурланадиган мобиль тизимлар;
— сунъий тафаккур.
ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультетида ўқиш «2+2» схемаси асосида амалга оширилади: икки йил ТАТУда, икки йил Беларусда таълим олинади. Факультетни муваффақиятли тамомлаган талабалар икки дипломга эга бўлиши белгиланган.
Бугунги кунда ТАТУ-БДАРУ Ахборот технологиялари қўшма факультети қошида ҳар икки олий ўқув юртининг юқори малакали ўқитувчилари томонидан 9 ойлик тайёрлов курслари ҳам ташкил қилинмоқда. Тайёрлов курслари якунида имтиҳонларни муваффақиятли топширган тингловчи БДАРУ сертификатига ҳамда муддатдан олдин талаба бўлиш имконига эга бўлади.
БДАРУ мамлакатнинг йирик миллий илмий-таълим маркази ҳисобланади. Университет замонавий лаборатория асбоб-ускуналари билан жиҳозланган ва ривожланган инфратузилмага эга.
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил