Жорий йилнинг 16 ноябридан автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали сотиладиган табиий газ нархининг оширилиши асоссиздир. Бу ҳақда Молия вазирлиги ахборот хизмати хабар тарқатди.
Маълумки, жорий йилнинг 16 ноябридан бошлаб, автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари орқали сотилаётган табиий газ нархи 300-400 сўмга ошди (1700-1800 сўмдан 2000-2200 сўмгача).
Қайд этилишича, 16 ноябргача автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларига газ бир кубометр учун 789,74 сўмдан сотилган (нарх табиий газ учун бир кубометрга 289,74 сўмлик улгуржи нарх ва бир кубометрга 500 сўмлик махсус инвестицион устама ҳақидан шакллантирилган).
2018 йил 16 ноябрдан бошлаб, нарх бир кубометр учун 800 сўм миқдорида (ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда) ўрнатилган, яъни аввал бир кубометрга 500 сўм даражасида белгиланган махсус инвестицион устама бекор қилинди ва табиий газни сотиш нархига киритилган.
Молия вазирлиги автомобилларга газ қуйиш компрессор станциялари томонидан нархнинг 17 фоизга кўтарилиши асоссиз ҳамда агарда нархлар 2018 йил 15 ноябрдаги даражага туширилмаса, тегишли санкцияларни кўришга мажбур бўлади. Жумладан, транспорт воситалари учун бензин, дизель ёнилғиси ва газ истеъмоли учун солиқ ставкасини кўпайтириш орқали ноқонуний йўл билан олинаётган даромадларни олиб қўйиш таклифи берилади ёки бошқа фискал чоралар кўрилади.
Хабарда таъкидланишича, ҳозирги вақтда Давлат рақобат қўмитаси, «Ўздавнефтгазинспекция» ва давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган тартибда ноҳалол рақобат фактларини аниқлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш компрессор станцияларида нархлар устидан қатъий назорат ўрнатиш бўйича топшириқ берилган.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил