Мажбурий ижро бюроси ходимлари келиб, эндиликда ичимлик сув истеъмоли учун ҳам олдиндан 100 фоиз тўлов тўланиши шартлиги тўғрисида огоҳлантиришди. Бу тўғрими?
Карим БОЗОРОВ,
Сергели тумани
Вазирлар Маҳкамасининг 23 ноябрдаги қарори билан истеъмолчиларга сув таъминоти ва оқова сувни чиқариш хизматларига олдиндан 100 фоиз тўлаш тартиби белгиланди.
Ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати учун ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлганда — охирги уч ойнинг ўртача сарфи бўйича ҳамда ҳисобга олиш приборлари мавжуд бўлмаганда — ойлик истеъмол нормаси бўйича кейинги ой учун ҳар ойнинг 10-санасига қадар 100 фоиз олдиндан ҳақ тўлашни амалга ошириши лозим. Акс ҳолда Мажбурий ижро бюроси истеъмолчиларни ёзма равишда хабардор қилган пайтдан бошлаб, беш иш куни ўтгандан кейин қарзларни (истеъмолчиларни ичимлик сув таъминоти ва сув чиқариш хизмати тармоқларидан узиб қўйиш йўли билан) ундириш чораларини кўради.
Янги тартибга кўра, кўчмас мулкнинг янги эгаси аввалги уй эгасининг дебиторлик қарзлари учун жавобгар бўлади.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил