Долзарб мавзу      Бош саҳифа

МАҲАЛЛА  КОММУНАЛ  ТЎЛОВЛАРНИ ТЎЛАШНИ  СЎРАШГА  ҲАҚЛИМИ?

— Яқинда маҳалла вакиллари коммунал тўловларни ўз вақтида тўлашни сўраб, хонадонма-хонадон кириб чиқишди. Бу фуқаролар йиғинининг ваколатига кирадими? 

Эшитишимча, бунинг учун маҳаллага пул ҳам берилар экан. Бу маблағ нималарга сарфланади?

Беҳрўз ШОРАҲИМОВ,

Шайхонтоҳур тумани

— Ҳа, бу маҳалланинг ваколатига киради. «Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида»ги қонуннинг 13-моддасига кўра, фуқаролар йиғини кенгаши фуқаролар томонидан коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ ва ўз вақтида, ҳисоб-китобини банклар орқали амалга оширган ҳолда тўлашларини коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан биргаликда уюштиради ва назорат қилади.

Аҳоли коммунал хизматлар ҳақини тўлиқ тўлашини таъминлагани учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органига маблағлар ўтказилади.  Фуқаролар йиғини кенгаши эса бу маблағни белгиланган тартибда кам таъминланган оилаларга коммунал хизматлар ҳақини тўлашда ёрдам бериш, фуқаролар йиғинлари органлари ходимларини рағбатлантириш,   ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўтказишга ишлатади.

Саволга Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур тумани 2-давлат нотариал идораси нотариуси

Камола ЖЎРАБОЕВА

жавоб берди.




Ўхшаш мақолалар

Бола тарбиясидаги  чегара  қаерда?

Бола тарбиясидаги чегара қаерда?

🕔16:26, 04.09.2026 ✔119

Зўравонликка қарши қонун ва жамият олдидаги долзарб саволлар

Батафсил
«ИЖТИМОИЙ  ҚАРМОҚ»ЛАР  ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

«ИЖТИМОИЙ ҚАРМОҚ»ЛАР ёшлар руҳиятига катта таъсир ўтказмоқда

🕔16:25, 04.09.2026 ✔107

Тобора рақамлашиб бораётган бугунги дунёда электрон ресурслардан оқилона фойдаланиш кўникмасини ёшларда тўғри шакллантириш кун тартибидаги асосий масала бўлиб қолмоқда.

Батафсил
Она заминга муносабат ўзгариши:  бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

Она заминга муносабат ўзгариши: бирёқлама аграр тизимдан – инновацион томорқагача

🕔16:07, 27.08.2026 ✔234

Мустақиллик халқимизга нафақат ўз тақдирини ўзи белгилаши, балки она заминимизни, табиий бойликларимизни, сувимизни, тупроғимизни, ўрмонзорлар ва барча экологик ресурсларимизга эгалик қилиш, улардан бугунги ва келгуси авлодлар манфаати йўлида оқилона фойдаланиш масъулиятини ҳам юклайди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар