Давр нафаси      Бош саҳифа

Мен нима учун «Оила даврасида»ни ўқийман?..

Нилуфар ХОЛМУХАМЕДОВА,

Мирзо Улуғбек туманидаги 49-умумтаълим мактаби ўқитувчиси, Халқ таълими аълочиси

Мен нима учун  «Оила даврасида»ни  ўқийман?..

Газета юз берган воқеаларни тезкорлик билан ёритиш, газетхонни янгиликлардан хабардор қилиш, мушоҳада юритиш асосида ўқувчиларни фикрлашга, хулоса чиқаришга ундашини ҳаммамиз яхши биламиз. «Оила даврасида» газетаси бу талабларга тўла жавоб беради, деб ўйлайман.  Менимча, ушбу газета ўзининг оммабоплиги туфайли ўқувчилари учун бебаҳо топилма бўлди. Уни нафақат турли соҳа вакиллари, балки оддий одамлар ҳам бирдай қизиқиш билан мутолаа қилади.

Биз ҳам бу газетага 2012 йилдан бери обуна бўлиб келамиз ва оила аъзоларим билан бирорта сонини қолдирмай ўқиб борамиз. Унда бериб борилаётган ўзбек ва чет эл адибларининг қизиқарли ҳикояларидан намуналар, «Оилахуржун»да кулгига, сатира ва юморга бой кичик ҳикоялар, қайроқи гапларни юзимизда табассум билан ўқиб, ақлни чархловчи бошқотирмаларнинг жавобини топишга ҳаракат қиламиз.

Йигирма икки йилдан бери мактабда дарс бераман.

Ўтаётган дарсларимда ўқувчиларга шу газетада бериб борилаётган оилада ота-она қадри, фарзанд тарбияси, саломатлик, ҳуқуқий саводхонлик, миллий ва маънавий қадриятларимиз, осори атиқаларимиз, юртимизнинг қадимий ва гўзал масканлари ҳақидаги қизиқарли мақолалардан айтиб бераман.

Зеро, фарзанд-ўқувчи тарбияси ҳар биримизнинг ҳар кунги вазифамиздир. Бу борада менга ва барча ота-оналарга «Оила даврасида» газетаси катта кўмакчи деб биламан.

Биз оила аъзоларимиз билан 2019 йил учун ҳам «Оила даврасида» газетасига обуна бўлдик. Сиз ҳам танловда адашманг!




Ўхшаш мақолалар

Муносабат  Бишкекдан янграган  Ташаббуслар

Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар

🕔16:35, 04.09.2026 ✔117

Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.

Батафсил
Давлат  ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?

🕔16:33, 04.09.2026 ✔115

Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.

Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва  инсон қадри юксалаётган буюк давр

Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр

🕔16:32, 04.09.2026 ✔112

Ватанимиз мус­тақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар