Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг «Буюк адиб ва жамоат арбоби Чингиз Айтматов таваллудининг 90 йиллигини кенг нишонлаш тўғрисида»ги қарори нафақат қирғиз халқининг буюк ёзувчисига, балки бутун адабиёт аҳлига кўрсатилган ҳурматнинг намунасидир.
12 декабрь куни пойтахтимизнинг марказий кўчалардан бирига Чингиз Айтматов номи берилиб, адиб хотирасига бағишлаб ўрнатилган барельефнинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шунингдек, Тошкент вилояти Паркент туманидаги 33-умумтаълим мактабида адиб бюсти ўрнатилди.
Ўзбек миллий академик драма театрида адиб таваллудининг 90 йиллиги муносабати билан маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Адиб хотирасига бағишланган илмий конференциялар, мамлакатимиздаги олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар, умумий ўрта таълим муассасалари, ҳарбий қисмлар, меҳнат жамоалари ва маҳаллаларда таниқли шоир ва ёзувчилар, олимлар иштирокида учрашувлар, адабий кечалар ташкил этилаётгани адиб тимсолида бутун қирғиз халқига кўрсатилаётган ҳурматнинг ифодасидир.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил