Эрпўлат БАХТ,
«Хоразм ёшлари» газетаси муҳаррири, шоир:
— «Оила даврасида» газетаси чекка-чекка қишлоқларга ҳам кириб боряпти. Бу қувонарли албатта. Бу нашр чиндан ҳам ҳар бир оила учун зарур газета. Унинг саҳифаларида оиланинг ҳар бир аъзоси учун турли-туман долзарб мақолалар бериб борилмоқда. Айниқса, «Мустаҳкам оила» саҳифасида оила учун зарур бўлган мақола ва ҳаётий воқеаларни ўзим қизиқиб ўқийман.
Газета ходимлари ҳар доим изланишда. Буни газетанинг ҳар бир янги сонида чоп этилаётган янгилик ва мақолалардан англаш қийин эмас. Ёшларимиз ва уларнинг тарбияси ҳақидаги мақолалар кўплаб, мунтазам бериб борилса, мақсадга мувофиқ бўлар эди. Яна бир гап: газета саҳифаларида устоз ижодкорларимизнинг ёки адабиёт бўстонига эндигина кириб келаётган ёш ижодкорларнинг шеърларидан бериб борилса, нур устига нур бўларди. Чунки оила даврасида баъзан шеъриятга ҳам эҳтиёж сезилади.
* * *
Фарҳод НАФАСОВ, Янгиариқ туманидаги «Қаландар инженер» фермер хўжалиги раҳбари:
— Газетанинг «Даромад манбаи» рукнида бериб борилаётган мақолалар, уста деҳқон ва тадбиркорларнинг тажрибалари ҳар бир оилани бефарқ қолдирмаса керак. Унда тупроқдан зар ундираётган, оз ердан мўл ҳосил олаётган миришкор деҳқонларимизнинг ишлари, тадбиркорларимизнинг янгидан-янги корхоналар очиб, оила бюджетига даромад киргизишаётгани ҳақида ҳикоя қилинади. Зеро, республикамизда «Ҳар бир оила тадбиркор» давлат дастури ҳам бежиз қабул қилингани йўқ. «Уч туп токдан уч тонна узум», «Энди саҳрода тарвуз етиштирилади», «Полвоннинг қовоғи ҳам полвон» каби бир-биридан ўқишли мақолалар зукко муштарийни бефарқ қолдирмайди. Янги йилда ҳам шунга ўхшаган мақолалардан кўплаб бериб борилиши тарафдориман.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил