Янги йил байрамини ҳамма орзиқиб кутади. Хаёлан қандайдир мўъжизалар рўй беришини, совғалар олишни истайди. Шундай вақтда одамлар бир-бирини хурсанд қилишга, ўзаро меҳр улашишга ҳаракат қилишади. Айниқса, кўнгли ярим, эътиборга муҳтож кишиларга яхшилик қилиш жуда хайрли иш.
Шу мақсадни кўзлаб Тошкент шаҳридаги 505 та маҳалла фуқаролар йиғинида «Маҳаллада Янги йил» лойиҳаси ўз ишини бошлади. Унга кўра, махсус Қорбобо кийимини кийган маҳалла посбонлари ва кўнгиллилар хонадонларга кириб барчани Янги йил билан қутлайди.
— «Маҳаллада Янги йил» деб номланган ушбу лойиҳа доирасида маҳаллаларда яшовчи ногиронлиги бўлган шахслар, кам таъминланганлар, юз ёшдан ошган ҳамда Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари уйларида байрам ташкиллаштирилади, — дейди Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Тошкент шаҳар кенгаши бош мутахассиси Алишер ЁРМАТОВ. — Шунингдек, жорий йилнинг 20-31 декабрь кунлари Тошкент шаҳри маҳаллаларида истиқомат қилувчи 12 ёшгача бўлган болаларга ҳар бир маҳалладаги маҳалла марказий биноси, кўчалар, кўп қаватли уйлар олдида ва болалар майдончаларида байрам тадбирлари ташкил этилиши режалаштирилмоқда.
Маҳалла фаоллари томонидан ташкиллаштирилаётган бу лойиҳа байрам арафасида кўпчиликнинг кайфиятини кўтаришига шубҳамиз йўқ. Зеро, айтишади-ку, янги йилни қандай кутиб олсанг, бутун йил шундай ўтади, деб.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил