«У жуда арзон, лекин кўп нарса беради. Ким олса, уни бой қилади, ҳадя этганлар эса камбағал бўлиб қолмайди.
У бир неча дақиқалар давом этиши, лекин хотирада умрбод сақланиб қолиши мумкин. У чарчаганлар учун ҳордиқ, кўнгли чўкканлар учун ёруғлик, кўнгилсиз воқеаларда табиат яратган малҳамдир. Агар одамларга қувонч улашишни истасангиз, табассум қилинг...»
Хорижлик машҳур психологнинг китобидаги ушбу жумлалар диққатимни тортди. Биз ҳатто эътибор бермайдиган оддий кулгининг ҳаётимиздаги ўрни нақадар муҳим эканини баъзида унутиб қўярканмиз.
Кейин китобда яна бир қизиқ маълумотга кўзим тушди: «Қадимда хитойликлар, ҳаёт тажрибаларига бой кишилар бўлишган. Ҳалқ орасида шундай нақл юрган: «Кишининг юзида табассум бўлмаса, дўкон очмаслиги лозим». Бироз ажабланарли бўлган бу нақлнинг кундалик ҳаётда қанчалик ҳақиқат эканига барчамиз кўп гувоҳ бўлганмиз. Бозорда сотилаётган бирор буюмнинг нархини сўраб, эвазига сотувчининг истар-истамас, менсимайгина берган жавобидан дилимиз оғриб, гарчи ўша буюм ёққан бўлса-да, қуруқ чиқиб кетган пайтимиз кўп бўлган.
Бу борада қадимги хитойликларнинг яна бир: «Кулги — юқумли касаллик» ҳикмати айнан бугунги кун учун айтилгандек. Машҳур рус кино актёри Юрий Никулин: «Агарда кимдир менга шунчаки табассум қилса ҳам, мен буни хурсанд қабул қиламан. Чунки кичкина табассумлар организмдан ҳар гал битта кичкина микробни чиқаради», — деган экан.
Кулгининг ҳам турлари бўлади: юмористик, аччиқ, сохта, асабий ва ҳақиқий кулги.
Бу бебаҳо «юқумли касаллик»ни атрофингиздагиларга тарқатишда ҳимоя ниқобларини ечиб ташланг. Кулгининг қайси бир турини юқтириш ҳам сизнинг қўлингизда. Тажрибани ҳозир қўлламоқчимисиз? Унда табассум қилинг!
Муҳиба ИСМАТУЛЛАЕВА,
Ўзбекистон давлат санъат ва
маданият институти талабаси
Бекобод: транспорт ва саноат тараққиётида янги босқич
🕔13:29, 20.07.2026
✔42
Президентимизнинг Тошкент вилояти Бекобод шаҳрига амалга оширган ташрифи стратегик аҳамиятга эга воқелик сифатида муҳрланди. Ушбу ташриф чоғида нафақат ҳудуддаги ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши кўздан кечирилди, балки транспорт инфратузилмаси, саноат салоҳиятини янада юксалтиришга хизмат қиладиган икки муҳим лойиҳага старт берилди.
Батафсил
«Қанча дарахт яшаб қолди?» деган савол муҳимроқ...»
🕔13:28, 20.07.2026
✔39
Абдушукур ҲАМЗАЕВ:
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги Ўзбекистон Экологик партияси фракцияси раҳбари, партия Марказий Кенгаши раиси Абдушукур Ҳамзаев яқинда дарахтлар, яшил майдонларнинг аҳамияти хусусида муносабат билдирар экан, бир жиҳатга алоҳида тўхталиб ўтди. Иқлим ўзгариши оқибатида дунёнинг кўп қисмида аномал жазирама авж олаётган паллада бу жуда долзарб ҳисобланади:
Батафсил
Ўзбекистон футболчилари – экологик маданияти юксак эканини намоён этмоқда
🕔11:22, 30.06.2026
✔96
Шу кунларда футбол бўйича Жаҳон чемпионатида Ватанимиз шарафини ҳимоя қилаётган миллий терма жамоамиз футболчиларининг биргина ҳаракати бизни чин дилдан тўлқинлантириб юборди.
Батафсил