Саноқли кунлардан сўнг 2018 йил тарихга айланади. У Ўзбекистон халқи ҳаётида қандай из қолдирди? «Ижтимоий фикр» жамоатчилик фикрини ўрганиш маркази томонидан шу ҳақда сўров ўтказилди.
Тўсиқларсиз бизнес
Респондентларнинг 87,4 фоизи Ўзбекистонда иқтисодий фаоллик сифатли ўсишининг янги даври бошланган, деб ҳисоблашади. Сўровда қатнашганларнинг 82,1 фоизи ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, маъмурий тўсиқларни йўқотиш, хусусий тадбиркорликнинг жадал равнақи йўлидаги ғовларни олиб ташлашда муҳим қадамлар қўйилганини айтишди.
Қонун устуворлиги
Ўзбекистонликларнинг 96,3 фоизи суд-ҳуқуқ тизимини ислоҳ қилиш, фуқаролар ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоялаш, аҳолининг ҳуқуқий маданиятини юксалтиришга қаратилган чора-тадбирларни қўллаб-қувватлайди ҳамда маъқуллайди.
Кучли ижтимоий ҳимоя
Уй-жойлар қуриш, шаҳар ва қишлоқларни обод қилиш, аҳолининг қулай тураржойларга бўлган эҳтиёжини имтиёзли кредитлар бериш йўли билан таъминлаш жорий йил ижтимоий соҳада қўлга киритилган энг муҳим ютуқлардандир. Юртдошларимизнинг 81,4 фоизи ана шундай фикр билдирган.
Иштирок этганларнинг 78,1 фоизи амалга оширилаётган «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари аҳолининг уй-жой ҳамда социал муаммоларини ҳал этишга туртки берганини айтиб ўтди. Респондентларнинг 61,8 фоизи хотин-қизларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш, ҳуқуқ ҳамда манфаатларини таъминлашга қаратилган ишлар натижаларига юқори баҳо беришди.
Даромади ва харажати ошди
Тадқиқотга кўра, ўзбекистонликларнинг даромади ойлик иш ҳақлари (78,2 фоизи), пенсия кўпайиши (53,3 фоизи), томорқасида етиштирган ҳосили, чорва моллари, паррандалари, сут маҳсулотларини сотишдан олган фойдаси (50,2 фоизи), тадбиркорлик, фермерлик фаолиятидан олинган даромадларининг ўсиши (26,2 фоизи) ҳисобига ортган.
Ўтаётган йилда даромадлар қатори фуқароларнинг харажатлари ва эҳтиёжлари ҳам ошгани айтилди. Одамлар таълим олиш, соғлиғини асраб-авайлаш, маданий тадбирларга бориш, шунингдек, оилавий маросимлар ўтказишга кўпроқ маблағ сарфлай бошлаган. Айни чоғда озиқ-овқат маҳсулотлари, дори-дармон сотиб олиш, коммунал хизматлар учун тўловлар, даволаниш, олий таълим муассасаларида ўқишга контракт тўлаш харажатлари кўпайган.
Одамларни нима ташвишга солмоқда?
Тадқиқот давомида энг долзарб муаммолар ҳам аниқланди. Мисол учун, сўровда қатнашганларнинг 62,7 фоизи бандлик ва ишга жойлашиш, самарали меҳнат бозорини яратиш масалаларини ечишни кучайтириш лозим, деб ҳисоблайди. Аҳолининг учдан бир қисмини коммунал хизматларга белгиланган юқори нархлар, миграция даражасининг ўсиши, ичимлик сувдан фойдаланиш имкониятининг чеклангани ташвишга солаётир.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔117
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔115
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔112
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил