Майор Абдумажид Усмонов чақмоқ умридай қисқа ҳаётида ўз умрбоқийлигини кашф эта олган, она юртнинг жасоратли ўғлони эди...
Ҳаёт пиллапоялари
1968 йил 19 ноябрь. Тошкент. Шу куни ишчи Шавкат ота Усмонов хонадонида катта хурсандчилик бўлди: у ўғил кўрди! Шавкат ота гўдакка Абдумажид деб ном берди. Абдумажид отаси ва онаси Лайло аянинг ёлғиз фарзанди эди. Болалик чоғлариданоқ Абдумажидда камтарлик, тўғрисўзлик, катталарга хос оғир-босиқлик каби хусусиятлар ниш урди.
Шавкат ота эрта оламдан ўтди. Ҳаёт Абдумажидни ота назари, тафти ва меҳридан бебаҳра яшашга маҳкум этган оғир дамларда турмушнинг қора хуржуни, табиийки, Лайло аянинг елкасига илинди. Ёлғиз кўз қароғи, қайнонаси ва бир талай муаммосидан бошқа ҳеч вақоси йўқ аёл шаҳардаги чинни заводида оддий ишчи бўлиб фаолият бошлади. Жажжи Абдумажид бувиси Осиё аянинг қарамоғи ва тарбиясида қолди...
Орзу ортидан Челябинскка
…Абдумажид Усмоновнинг болалик орзуси — ҳарбий бўлиш иштиёқи Челябинск олий ҳарбий авиация штурманлари билим юрти томон етаклади. Айтиш мумкинки, қаҳрамонимиз учувчиликдаги асосий билим ва тажрибаларини курсантлик даврида эгаллади. Хусусан, «Ту-134» русумли самолётни бошқариш бўйича зарур билимни ўзлаштирди. Яқинларидан, юртидан олисда таҳсил олиш осон бўлмади, албатта... 1991 йил офицер бўлиб, бир дунё орзулар билан она Ватанига қайтди. Муҳим учиш машғулотлари ва юклатилган вазифаларни бажаришда фаол иштирок этди...
Касбга содиқлик шаҳди
— Абдумажид жамоада ҳурмат-эътиборга эга, касбига содиқ ҳарбий эди, — дейди майор Абдумажид Усмоновнинг устози — истеъфодаги подполковник Рустам Боймирзаев. — У интилувчан, бошлаган ишини, албатта, охирига етказадиган инсон эди. Ҳарбий қисмга келган дастлабки кунларидан бошлаб устоз-шогирд тутиндик. Эсимда, «Су-24 МС» русумли ўзи учун янги самолётнинг техник хусусиятларини ва бошқарувдаги энг нозик жиҳатларини қисқа фурсатда пухта ўзлаштириб, парвозга чоғланганди. Учиш машғулотлари юксак савияда олиб бориларди... Абдумажид оилапарвар одам эди. Рафиқаси Зулфияхонни доим ардоқлар, фарзандларига ғамхўрлик қиларди...
Мустақиллигимизнинг дастлабки йилларида қўшни мамлакат чегараларида юз берган беқарорлик ва можароларни ҳал этиш бўйича ҳукуматимиз томонидан махсус бўлинма ташкил этилиб, жанговар вазифа юклатилган эди. Ушбу бўлинма таркибида майор Усмонов ҳам бўлиб, белгиланган вазифани аъло даражада ижро этганди. Қолаверса, «Су-24» самолётида давлатимиз томонидан юклатилган жанговар вазифани бажариш чоғида кўрсатган жонбозликлари ва миллий армиямиз ривожига қўшган муносиб ҳиссаси инобатга олиниб, «Жасорат» медали билан тақдирланди!
Онанинг қалб изтироби
2000 йил май ойи. Абдумажид Усмонов хизмат таътили мобайнида онаси Лайло аяни кўриш учун Қашқадарёдан Тошкентга йўл олади. Бир ҳафта-ўн кун қадрдон хонадонида — онаси ва дўстлари даврасида бўлади. Таътилнинг сўнгги кунлари. Кетар жафосида яқинлари билан хўшлашаркан, кўнглида қўрғошиндай оғир, тушуниксиз изтироб сезади... Лайло ая эшик олдида ўғлига термилиб турар, майор Усмонов волидасига елкаси оша қарар ва яна изига қайтиб, онасини бағрига босар, қайта-қайта хайрлашарди...
Ҳалокат...
2000 йил 6 июнь, сешанба. Тунги учиш машғулотлари. «Су-24» экипажида майор Абдумажид Усмонов ва майор Абдукарим Ҳамроев. Самолёт осмонга кўтарилди. Бироз вақт ўтгач, учоқдаги фавқулодда техник носозлик туфайли даставвал, ҳарбий қисм аэродроми ҳудудига қўниш чоралари кўрилади. Шосседа носозлик юз бергани учун «Су-24» аэродром ҳудудини тарк этишга мажбур бўлади. «Шўртангаз» заводи ҳудуди устидан учиб ўтиб, хавфсиз қўниш учун қулай майдонга йўналади. Бу орада алоқа воситалари ҳам ишдан чиқиб, учоқни қўндириш амримаҳол бўлган ҳалокатли вазиятда ҳам экипаж, ҳарбий мулкни асраб қолишнинг сўнгги чораларини излайди. Ғузор йўли Эшонқудуқ қишлоғи яқинидаги майдонга шиддат билан пастлаётган самолётни бошқариш имкони қолмайди. «Су-24» ҳалокатга учрайди...
«Мингга кир, ўғлим!»
Бир йигит йўлда мўйсафид бобога дуч келибди. Унинг юкини енгил қилиб манзилга элтибди. Шунда бобо навқирон йигитга дуо берибди: «Илойим, минг йил умр кўр, болам!» Йигит: «Э, бобо! Одам ҳам минг йил яшайдими, сиз ҳам ишонса бўладиган дуо қилинг-да!» — деб норизо бўлганда, мўйсафид: «Эҳ, болам-а! Одам минг йил яшолмаслигини мен ҳам яхши биламан. Лекин шундай иш қилгинки, минг йилдан кейин ҳам сени эслаб юрсинлар! Мен шуни назарда тутган эдим...» — деган экан...
Майор Абдумажид Усмоновдек жасур ўғлонлар унутилмайди!
Алибек ОМОНТУРДИЕВ
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔7
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔69
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔194
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил