Бугуннинг гапи      Бош саҳифа

Бунёдкор инсонлар

Бунёдкорлик ва яратувчилик халқимизга хос фазилатлардан. Ота-боболаримиздан мерос қолган бу анъаналар бугун ҳам мамлакатимиз миқёсидаги улкан бунёдкорлик, юксак яратувчилик каби хайрли ишлар мисолида давом этмоқда.

Бунёдкор инсонлар

Бугун мамлакатимизнинг қай бир манзилига борманг, барида ободлик ва яратиш йўлидаги саъй-ҳаракатларнинг гувоҳи бўласиз.

Айни дамда ҳудудларда бунёд этилаётган иморатлар, янги уй-жойлар, кўпқаватли турар жой комплекслари ва ижтимоий соҳа объектларининг ўз вақтида, сифатли қуриш барча қурувчи-мутахассислар зиммасига улкан масъулият юклайди. Кимдир бу масъулиятни тўла ҳис этмай ўз ишини ўлда-жўлда бажараётган бўлса, бундайларнинг араваси узоққа бора олмаяпти. Чунки катта тажриба орттириб, эл-халқнинг ишончига ва дуосига сазовор бўлаётган фидойи қурувчилар билан ундайлар асло рақобат қила олмаслиги кундай равшан. Бундай инсонлар қўяётган ҳар бир ғиштига пухта ёндашади, қурилаётган бино уч-тўрт йиллик эмас, неча ўн йиллаб одамларга хизмат қилиши кераклигини яхши англайди.

Андижон вилоятининг Бўз туманидаги «Беҳрузбек Дилмуродов» масъулияти чекланган жамиятига ҳам бугун юртимиз кўркига-кўрк қўшиш истагидаги меҳнаткаш, фидойи қурувчилардан 40 нафари жам бўлган. Улар томонидан барпо этилаётган намунавий уй-жойлар, янгидан-янги иморатлар кўпчиликка манзур бўлмоқда. Бунга сабаб ташкилот раҳбари Жамшидбек Мамасолиевнинг қурилиш ишларида асосий эътиборни сифат даражасига қаратаётгани, ҳар бир қурувчининг меҳнатига яраша муносиб рағбатлантириб, кейин шунга яраша масъулиятни талаб қилаётганида бўлса ажаб эмас. Бу жамоа барпо этаётган сифатли ва мустаҳкам иморатлар эса халқимизга узоқ йиллар хизмат қиляпти.

Жамшидбек Мамасолиев 2006 йили Фарғона политехника институтини иқтисодчи мутахассислиги бўйича тамомлаб, дастлаб ўзи эгаллаган соҳага кўра, иқтисодчи сифатида Бўз туманидаги қатор ташкилот ва муассасаларда фаолият олиб борди. Кейинги йилларда мамлакатимизда хусусий тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилаётган эътибор ёш иқтисодчини ҳам бефарқ қолдирмади. У давлат томонидан яратиб берилаётган имконият ва имтиёзлардан унумли фойдаланиб, хусусий тадбиркорликнинг бирор-бир йўналишида иш бошлашга қарор қилди. Ёш йигитнинг тадбиркорлик борасидаги режаларини ота-онаси, қондош-жигарлари ҳам маъқуллади. Керак пайтида ҳам моддий, ҳам маънавий қўллаб-қувватладилар. Яқин инсонларининг ёрдамлари билан у ҳамма учун фойдали, ҳаётий эҳтиёжга эга, жамиятда талаб юқори бўлган йўналишлардан бири — қурилиш соҳасини танлади. 2009 йили ўзининг қурилишга ихтисослаштирилган масъулияти чекланган жамиятини ташкил этди. Янги соҳа ва йўналишда иш бошлашига қарамай ёш қурувчининг ўз касбига бўлган фидойилиги унга тез орада юксалишлар эшигини очди.

Қаҳрамонимизнинг ҳар бир ишни пухта бажариши, масъулиятни чуқур ҳис этиши дастлабки йиллардаёқ одамлар эътиборига тушди. Қурилиш, таъмирлаш ва жорий таъмирлашда иш сифатига алоҳида эътибор қаратди. Шу билан «Беҳрузбек Дилмуродов» масъулияти чекланган жамияти вилоятда етакчи қурувчилик ташкилотига айланди. Унинг меҳнаткаш қурувчилари нафақат Андижон вилоятидаги балки, юртимизда амалга оширилаётган қатор бунёдкорлик ишларида ҳам фаол иштирок этиб келмоқда. Ўтган йиллар давомида мамлакатимизда шаҳарсозлик соҳаси ривожланиб, ҳар бир шаҳар ва туманлар қиёфаси буткул ўзгаряпти, янгидан-янги қурилиш, бунёдкорлик ишлари авж олмоқда. Ана шундай фойдали ва савобли ишларда Жамшидбек Мамасолиев бошчилигидаги қурувчилар ҳам фаол қатнашдилар. Шунга монанд уларнинг касбий тажрибалари ҳам ошиб борди. Натижада Абдумманноб Раҳимов, Шерзодбек Мамасолиев, Фарруҳбек Обиддинов, Сардорбек Райимжонов, Фарруҳбек Сотиболдиев каби ёшлар ҳалол ва сидқидилдан қилган меҳнатлари эвазига моҳир қурувчиларга айланди.

— Айни пайтда қурилиш объектларимиз талайгина, — дейди масъулияти чекланган жамияти раҳбари Жамшидбек МАМАСОЛИЕВ. — Шунга қарамай астойдил ҳаракатда бўляпмиз. Бу борада ишчи-ходимларимизга ҳам муносиб меҳнат шароитларини яратиб берганмиз. Шу боис уларнинг шашти баланд, кўтаринки руҳда меҳнат қилишяпти. Бизнинг «Беҳрузбек Дилмуродов» МЧЖ қурувчилари юртимизда замонавий ва миллий меъморчилик анъаналарини ўзида мужассам этган кўркам бинолар қурилишида фаол бўлиб, бу эзгу ишга астойдил бош қўшяпти. Айниқса вилоятимизнинг Бўз ва қўшни Балиқчи ва Марҳамат туманларидаги қурилиш объектларини элимизга ўз вақтида тортиқ этишда бунёдкор қурувчиларимизнинг ҳиссаси катта. Қолаверса, Бўз туманида тикланаётган ижтимоий соҳа объектлари бўлган умумтаълим мактаблари, тиббиёт масканлари, мактабгача таълим муассасаларини сифатли қуриб битказиш ишларида фаол бўлиб, бу хайрли ишларни ҳозирда ҳам давом эттирмоқдалар.

Дарҳақиқат, ҳар бир ишга сидқидилдан ёндашиб, қурилиш жойи ва ҳолати, ишлатиладиган материаллар сифатига алоҳида эътибор қаратадиган Жамшидбек жамоаси билан пишиқ ва мустаҳкам турар жойлар ва иншоотлар барпо этмоқда. У бугун ҳам бунёдкорлик ишларига бош-қош, эрта-ю кеч яратиш, яшнатиш йўлида ҳаракатда. Ҳозирда Бўз туманининг Деҳқонобод маҳалласидаги 10-сон мактабгача таълим муассасаси, «Ўзбекистон» мавзесидаги тўрт қаватдан иборат уй-жойларнинг қурилиши ҳам унинг бошчилигидаги қурувчилар жамоаси зиммасида. Келажакда бу замонавий мактабгача таълим муассасаси эртамиз эгалари ихтиёрига, миллий андозалар асосида битказилаётган кўркам уй-жойлар эса ўз эгаларига топширилади. Бу ўқув масканларида келажагимиз ворислари комил фарзанд бўлиб камол топадилар, янги уйларда эса ёш оилалар бахтли ҳаёт кечирадилар. Буни ҳозирданоқ қалбдан ҳис қила билган оддий, самимий ва меҳнаткаш бунёдкор қурувчилар эса ўз меҳнатларидан руҳияти кўтарилиб, янги марралар сари ошиқади. Биз ҳам юксак бунёдкорлик салоҳиятига эга Жамшидбек бошлиқ бу фидойи бунёдкорларимизнинг ишларига ривож, ўзларига эса мустаҳкам соғлик тилаб қоламиз. Юртимиз кўркига кўрк қўшиш, уни янада обод ва гўзал гўшага айлантиришдек савобли ишда асло ҳорманг, азиз бунёдкорлар.

Илҳомжон ТОЖИБОЕВ,

Андижон вилояти




Ўхшаш мақолалар

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

🕔11:01, 04.12.2025 ✔157

Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

Батафсил
Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

🕔15:45, 27.11.2025 ✔212

Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

Батафсил
Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

🕔15:55, 13.11.2025 ✔356

Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар:  Ўзбекистон олимларидан  инновацион  ечим

    Тутунсиз ва мазутсиз иссиқхоналар: Ўзбекистон олимларидан инновацион ечим

    Ўзбекистон Фанлар академияси Материалшунослик институти олимлари иссиқхоналарни ҳеч қандай ёқилғи ишлатмасдан иситиш имконини берувчи технологияни тақдим этишди.

    ✔ 157    🕔 11:01, 04.12.2025
  • Экологик маданиятли  одам  соғлом  турмушни танлайди

    Экологик маданиятли одам соғлом турмушни танлайди

    Ўзбекистон Экологик партияси томонидан Қашқадарё вилоят ҳокимлиги, вилоят спорт бошқармаси ҳамкорлигида Қарши шаҳрида Ўзбекистон Президентининг «2030 йилгача бўлган даврда аҳолининг экологик маданиятини юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида»ги Қарори ижроси юзасидан «Соғлом турмуш тарзи ва мусаффо табиат – узоқ умр гарови!» мавзуида аёллар экофоруми ўтказилди.

    ✔ 212    🕔 15:45, 27.11.2025
  • Ўзбекистон – АҚШ:  Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда  амалий  қадамлар

    Ўзбекистон – АҚШ: Инклюзив ҳамкорлик ва парламентлараро мулоқотда амалий қадамлар

    Бугунги кунда жаҳон сиёсати янги воқеликлар ва ўзаро тенг манфаатлар майдонига айланмоқда. Геосиёсий жараёнлар тобора мураккаблашиб, минтақавий хавфсизлик, иқтисод ва экология соҳаларида глобал ҳамкорликнинг аҳамияти ортмоқда. Шу нуқтаи назардан Марказий Осиё минтақасининг дунё харитасидаги ўрни ва роли алоҳида аҳамиятга эга.

    ✔ 356    🕔 15:55, 13.11.2025
  • ЮНЕСКО ёшлар форуми:  Иқлим ўзгариши  муаммолари  ва ечимига асосий  эътибор  қаратилди

    ЮНЕСКО ёшлар форуми: Иқлим ўзгариши муаммолари ва ечимига асосий эътибор қаратилди

    Самарқандда бошланган ЮНЕСКО Бош конференциясининг 43-сессияси доирасида қадимий шаҳарда ЮНЕСКОнинг 14-Ёшлар форуми бўлиб ўтди.

    ✔ 483    🕔 16:36, 30.10.2025
  • Сунъий интеллект ва  энергетика инқирози:  ChatGPT учун  ким тўлайди?

    Сунъий интеллект ва энергетика инқирози: ChatGPT учун ким тўлайди?

    Бугун техник имкониятлар яшин тезлигида ривожланиб бормоқда. Ҳатто бошланғич синф ўқувчиси ҳам сунъий интеллект нималигини ва ундан фойдаланишни билади. Албатта, бу жуда кўп-кўп соҳаларда катта ижобий имкониятларни бермоқда. Ҳа, сунъий интеллект имкониятларини биз ҳали тўлиқ баҳолай олганимизча йўқ. Аммо танганинг иккинчи томони борлигини унутмаслигимиз зарур.

    ✔ 487    🕔 09:12, 23.10.2025
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар