Долзарб мавзу      Бош саҳифа

«Томорқачига ўргатманг, ёрдам беринг...»

Энди ҳар бир ҳовли ўз ҳосилини  экспорт қила оладими?

«Томорқачига ўргатманг, ёрдам беринг...»

Томорқа — даромад манбаи. Шубҳасиз, шундай. Сўнгги вақтларда кафтдек ердан катта даромад қилаётганларни бот-бот мақтаб, ҳовлисидан етарлича фойдаланмаётган «дангаса»ларни танқид ҳам қиляпмиз. Аммо бир қарич ерга бир ниҳолни экиб, уни парваришлаб, ҳосилга киришини кутиб, ҳосилни йиғиб олишу уни сотишгача бўлган жараённинг минг бир машаққатини фақат ана шу заҳматларни бошдан кечирган қадоқ қўлли бободеҳқон билади.
Чумолидек заҳматкаш, борига шукр қилиб яшаётган бу инсон ҳар йили осонгина даромад олмайди. Табиатнинг қанча машаққатини бошдан ўтказади, ҳаммасига чидайди.  
Томорқадан қандай қилиб юқори ҳосил олиш, нимани қачон экишу, қандай парваришлашни қўя турайлик. Деҳқон буни яхши билади. Биргина масала — у етиштирган ҳосилини ўзи хоҳлаган нархда сота оляптими? Агарда ундан бу ҳақда сўрагудек бўлсангиз фиғонидан дуд чиқади. Ҳа, ҳамма гап томорқа эгалари етиштирган ҳосилнинг кейинги тақдири ҳақида кетяпти? Афсуски, бу борадаги ҳақиқий аҳвол зўр бериб мақтагулик эмас.
Куни кеча Миллий матбуот марказида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутасаддиларининг журналистлар билан учрашувида масаланинг айни жиҳатига ҳам эътибор қаратилди.
...Ўтган йили пишиқчилик мавсумида туғилиб ўсган қишлоғимга бордим. Ҳосилининг кўплигидан шафтоли дарахти қаддини кўтаролмай эгилиб қолган. Муштдек-муштдек келадиган шафтолилар ер билан битта бўлиб тўкилиб қолган. Бу манзарани кўриб роса ичим ачиди. Ахир неъматнинг мўл-кўллиги яхши, лекин уволи бор-ку. Кўнглимдагини қишлоқдошимга айтдим. Оғайним роса тўлиб турган эканми, «гап халтаси»ни очиб юборди. Маълум бўлишича, ҳосилни сўрайдиган мард кимсанинг ўзи анқонинг уруғи. Шунинг учун имкон борича, шафтолиларни қоқи қилиб олаётган экан. Аммо бу ишнинг ҳам ўзига яраша даҳмазаси бор. Ишчи кучи, очиқ жой, ортиқча маблағ дегандек. «Очиғи, томорқачига ўргатиш эмас, ёрдам бериш керак», дейди ҳамқишлоғим...
Шу ўринда савол. Нега, ҳалигача кўплаб қишлоқларда аҳоли томорқасида етиштирилган мева-сабзовот ва полиз маҳсулотларининг бозори чаққон эмас? Устига-устак ушбу неъматларни хорижга экспорт қилиш билан боғлиқ муаммолар етарлича. 
Тўғри, бу борада тегишли ташкилотлар билан биргаликда озми-кўпми ҳаракатларга қўл уриляпти. Аммо ростини айтадиган бўлсак, булар билан узоққа бориб бўлмайди. Ахир кимдир барча томорқачилар дардини тинглаб, уларга айни шу масалада ёрдам қўлини чўзиши керак эмасми?
— Мамлакатимизда тўрт ярим миллион хонадон мавжуд бўлса, уларнинг ҳовлисида етиштириладиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг қарийб 25 фоизини экспорт қилиш кўзда тутилган, — дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари Фахриддин КУШАНОВ. — Қизиқ томони, то шу кунга қадар бу борадаги ишлар ўлда-жўлда қолиб келаверган. Шунинг учун кенгашимиз қошида маҳсулотлар экспортига кўмаклашиш бўлими ташкил этилмоқда. Бу ёғига аҳоли ҳовлисида етиштириладиган маҳсулотларга ўзига хос талаблар қўйилади. Булар маҳсулотнинг бир турда бўлиши, шакли, ҳажми билан боғлиқдир. Ушбу талабларга сўзсиз амал қилинса маҳсулот экспортида ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Қолаверса, мамлакатимизда 55 та туман экспортга мослашган ҳудудлар сафидан жой олган. Эндиликда юртимизда етиштирилган тариқ ҳам экспорт учун чиқарила бошлайди.
Ҳозиргача 4,5 миллиондан зиёд деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг 440 мингдан ортиқ ер майдонлари электрон базаси яратилди. 212 та «Томорқа хизмати» МЧЖ ташкил этилиб, уларнинг чекига аниқ вазифалар юклатилди. Мақсад томорқаларда икки-уч маротаба ҳосил олишни таъминлаш, иссиқхоналарни кўпайтириш, уларга имтиёзли кредитлар ажратишдир.
Ўтган йили биргина қалампир экиб, катта даромадни дилига тукканлар чув тушгани воқеасидан хабардормиз. Миллиардлаб маблағ ҳавога учди. Алданиб қолганлардан шартнома тузганмисиз, деб сўрасангиз, йўқ билмай қолибман, дея елка қисишдан нарига ўтмайди. Демак, аҳолининг ҳуқуқий саводхонлик даражасини ошириш фурсати аллақачон етган. Шунга қарамай бевосита кенгаш аралашуви билан айрим ташкилотлардан қонуний ҳақини ололмасдан юрган фермерларнинг беш миллиард сўмдан ортиқ маблағи ундириб берилди.
Одамлар ўз ҳовлию томорқасини жаннатнинг бир парчасига айлантиришнинг уддасидан чиқади. Фақат «Фалонни экасан, пистонни экасан», дея кампаниябозлик қилиб буйруқни бериб, ҳосилни сотишга келганда тескари қараш керак эмас. Уларга елкама-елка туриб ёрдам бериш, керак бўлса ҳар бир ҳовлида пишиб-етилган мева-чевани, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини нест-нобуд қилмасдан экспортга йўналтириш зарур. Ушбу жараёнда Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши аҳолига қай йўсинда кўмаклашишини албатта, вақт кўрсатади.
Улуғбек ЖУМАЕВ,
«Оила даврасида» мухбири




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар