Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Сергели уйлари

сифати ва нархи ўрганилмоқда

Миш-мишлар асоссиз эмас, 283 тасида камчилик аниқланди, нархлар тақдири эса ҳали номаълум

Сергели  уйлари

Кейинги вақтларда Сергели туманининг 5-даҳасида барпо этилган арзон уйларнинг сифати ва нархи масаласи айрим эътирозларга сабаб бўлаётган, ижтимоий тармоқларда муҳокама этилаётган эди. Шу сабабли 11 апрель куни Сергели туман ҳокимлигида Ҳукумат аъзолари иштирокида ушбу уйларда истиқомат қилаётган фуқаролар билан учрашув бўлиб ўтган эди.
Сайёр йиғилишда кўтарилган масалаларни жойининг ўзида ўрганиш ва бартараф этиш бўйича иккита комиссия тузилди. Иқтисодиёт ва саноат вазири Ботир Хўжаев раҳбарлигидаги комиссияга уйларнинг нархлари масаласини ўрганиш, уларни имкон қадар арзонлаштириш бўйича таклиф ишлаб чиқиш, қурилиш вазири Абдуқаҳҳор Тўхтаев раҳбарлигидаги комиссияга қурилишдаги камчиликларни ўрганиш ва жойининг ўзида бартараф этиш вазифалари топширилди.
Куни кеча ушбу комиссияларнинг йиғилиши бўлиб ўтди, дея хабар берди uza.uz. Комиссиялар раҳбарлари ҳозирга қадар бажарган ишлари ҳақида ахборот берди.\

Қурилиш вазири 2 минг 686 та хонадон ўрганилгани, улардан 283 тасида камчилик аниқлангани ва бартараф этилгани, ҳеч ким яшамаётгани сабабли 155 та хонадонни ўрганиш имкони бўлмаганини маълум қилди. Иқтисодиёт ва саноат вазири республика миқёсида қурилиш материалларининг нархлари таҳлил қилинаётгани, уларнинг каталоги тайёрланиб, давлат томонидан қурилиш ташкилотлари ва қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчиларга берилган имтиёзларнинг қўлланилиши ўрганилаётгани, банк маржаси ва суғурта пулини камайтириш бўйича ишлар давом эттирилаётгани ҳақида ахборот берди.
Комиссияларнинг ахборотлари танқидий муҳокама қилинди. Уларга ишни янада жадаллаштириш, комиссиялар фаолиятига жамоатчилик вакиллари, шу хонадонларда яшайдиган фуқароларни кенг жалб этиш зарурлиги таъкидланди. Ижтимоий уйлар қурилишини бизнесга айлантириб юборишга йўл қўйилмаслиги қатъий уқтирилди.
— Мен уйимизнинг қурилиш сифатидан шикоят қилган эдим, — дейди 18-уй, 45-хонадонда яшайдиган Санобархон Содирова. — Уч кун ичида ҳамма камчиликлар тузатилди. Очиғи, бундай эътиборни кутмаган, чала ишлар тезда якунига етказилишига ишонмаган эдим.
29-уйда яшовчи фуқаролар ҳам қўшимча таъмирлаш ишларидан мамнунликларини билдиришди. Шу билан бирга, бу ерда хотин-қизларнинг айримлари ишсизлиги, иш жойи узоқда бўлгани учун қатнашга қийналаётгани ҳақида сўзлашди. Комиссия томонидан шу ернинг ўзида қисқа муддатда тикувчилик корхонаси ташкил қилиш ва хотин-қизларни иш билан таъминлаш бўйича аниқ вазифа белгилаб олинди.
28-уй аҳли билан мулоқотлар ҳам қизғин кечди.
— Мен кўп мамлакатларда бўлганман, — деди нафақадаги ўқитувчи Мавлуда Салоҳиддинова. — Ривожланган давлатларда ҳам аҳолининг кўпчилиги ижарада яшайди. Юртимизда уйга муҳтож фуқаролар учун мана ҳозир ёппасига арзон уйлар қуриляпти. Биз ҳам ўз уйимизга эга бўлдик. Буларнинг ҳаммаси учун аввало шукр қилишимиз, ёшларимизни боқимандаликка ўргатиб қўймаслигимиз керак.
Учрашувда ҳудудда маҳалла фуқаролар йиғинларини ташкил этиш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларини тузиш ва уларнинг раҳбарларини сайлаш таклифи қўллаб-қувватланди.
Белгиланган барча ишлар сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида «Нуроний» жамғармаси, «Маҳалла» хайрия жамоат фонди, хотин-қизлар қўмиталари фаолларидан иборат жамоатчилик назорати гуруҳи ташкил этилди.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар