Тўполанг ГЭС қуввати
Президент Шавкат Мирзиёев Сариосиё туманидаги Тўполанг гидроэлектр станциясида бўлди.
Тўполанг гидроэлектр станциясида ҳар бири 15 мегаватт бўлган иккита агрегат ишлаб турган эди. Давлатимиз раҳбари топшириғига мувофиқ, аввалига Тўполанг сув омбори тўғони 20 метрга кўтарилди. Натижада унинг сиғими 380 миллион куб метрдан 500 миллионга етказилди. Айни пайтда жами қуввати 145 мегаваттли яна иккита агрегат ўрнатиш бўйича иш олиб борилмоқда. Энергия олиш қуввати жами 250 мегаваттга етказилади.
Шарғуннинг сифатли кўмири
Президентимиз Сариосиё туманидаги Шарғун кўмир конида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.
Шарғун кўмир кони кўмир сифатининг юқорилиги, захиранинг кўплиги билан бошқа кўмир конларидан ажралиб туради. Бу ерда айни пайтда коннинг асосий захирасига қараб тоғ этагидан йўл очиб борилмоқда. Бугунги кунгача 2 километру 216 метр масофада қазиш ишлари бажарилди. Яна 1,5 километр ер ости қазилгандан сўнг, 33 миллион тонналик асосий кўмир захирасига етиб борилади.
Яна бир йирик лойиҳа
Бойсун туманида янги газ-кимё мажмуаси барпо этилади. Лойиҳанинг умумий қиймати 5,2 миллиард АҚШ доллари бўлиб, икки босқичда амалга ошириш кўзда тутилган.
2018-2022 йилларга мўлжалланган биринчи босқичда йилига 5 миллиард куб метр газни қайта ишлаш қувватига эга завод қурилади. «Эрта газ» дастури доирасида 2020 йилдан бошлаб 2 минг 800 метр чуқурликдаги газ қатламидан йилига 1 млрд. куб метргача табиий газ қазиб олинади.
Оқсоқоллар билан суҳбат
Сурхондарёни янада ривожлантиришга инвестициялар жалб этиш, ҳудуддаги муҳим ижтимоий-иқтисодий лойиҳалар, халқимиз турмуш даражасини ошириш ва ёшлар маънавиятини юксалтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Маънавият ва маданият соҳаларига эътиборни кучайтириш, бахшичиликни янада кенг тарғиб этиш лозимлиги таъкидланди.
Сурхон салоҳияти
Президентимиз Сурхондарё вилояти салоҳиятининг ҳали ўндан бири ҳам ишга солинмаганини алоҳида қайд этди Халқ депутатлари вилоят кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида.
— Ҳақиқий аҳволни гапирган одам бизга дўст. Учрашувимиз ҳамма масалаларни жой жойига қўйиш бўйича фойдали бўлсин, — деди давлатимиз раҳбари.
uza.uz материаллари асосида.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил