Мамлакатимиз олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонларидаги ислоҳот: бирйўла учтагача йўналишда танловда иштирок этиш мумкин; тестлар июль-августда ўтказилади; таълим муассасаларини ўтган йилларда битирган абитуриентлардан тўлов ундирилади. Ушбу янги тартиблар Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 14 майдаги «Олий таълим муассасаларига тест синовлари орқали қабул қилиш тизимини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорида белгиланди.
Хўш, олий таълим муассасаларига қабул жараёнида қандай янгиликлар кутилмоқда?
Биринчидан, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб абитуриентларга олий таълим муассасаларининг тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси бир хил бўлган учтагача бакалавриат таълим йўналишида танловда иштирок этиш ҳуқуқи берилади.
Иккинчидан, 2019/2020 ўқув йили қабулидан бошлаб олий таълим муассасасига ўқишга қабул қилиш бўйича кириш тест синовлари июль-август ойларида ўтказилади (илгари – 1 августдан 15 августгача).
Учинчидан, 2020/2021 ўқув йили қабулидан бошлаб тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси икки бўлимга ажратилади. Биринчисига – барча учун мажбурий учта фан: она тили (ўзбек, рус ёки қорақалпоқ), математика ва Ўзбекистон тарихи, иккинчисига эса абитуриент танлаган бакалавриат таълим йўналишига мос иккита фан киритилади. Бунда ҳужжатда она тили бўйича алоҳида синов ўтказилиши назарда тутилмаган.
Бакалавриат таълим йўналишларига мос тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, баҳолаш мезонлари, тест топшириқлари сони ҳамда тест синовларини ўтказишнинг аниқ муддатлари Таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича давлат комиссияси томонидан белгиланади.
Тўртинчидан, тест синовлари ташкил этилаётган ўқув йилидан аввалги йилларда таълим муассасаларини тугатган абитуриентлардан тест синовларида иштирок этиши учун тўлов ундирилади. Масалан, 2018 йилда ва ундан аввал мактабни (касб-ҳунар коллежини, академик лицейни ёки олий таълим муассасасини) битирган абитуриентлар 2019 йилда тўлов тўлашлари керак.
Тўлов миқдори ЭКИҲнинг яримини ташкил этади. Ногиронлиги бўлган ёки тўлиқ давлат таъминотидаги шахслар ундан озод қилинади.
Бешинчидан, тўпланган баллар ҳақидаги маълумот тест ўтказилган куннинг эртасига Давлат тест марказининг сайтида ҳам эълон қилинади. Талабаликка тавсия этилгани ёки тавсия этилмагани бўйича танлов натижаси эса тест синовларини ўтказиш жараёни тўлиқ якунлангандан кейин бир ҳафта муддат ичида маълум бўлади.
Олтинчидан, шу йилдан бошлаб давлат олий таълим муассасаларига бакалавриатга ўқишга кириш учун абитуриентлар фақат Давлат хизматлари марказлари ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилади.
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔7
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔69
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔194
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил