Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори 577 170 сўм этиб белгиланди
Ўзбекистонда меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартиби такомиллаштирилмоқда. Ўзбекистон Президентининг 2019 йил 21 май куни «Меҳнатга ҳақ тўлаш, пенсиялар ва бошқа тўловлар миқдорларини аниқлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида»ги фармони қабул қилинди, дея хабар берди ЎзА.
Фармонга мувофиқ, 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб иш ҳақининг энг кам миқдори ўрнига қуйидаги миқдорлар белгиланди:
■ Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори – 577 170 сўм;
■ Базавий ҳисоблаш – 202 730 сўм;
■ Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори – 202 730 сўм.
Бунда:
Меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори маош, устамалар, қўшимча ҳақ, гонорар, қўшимча иш учун компенсация тўловлари ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг бошқа турлари, шунингдек, қонунчиликда белгиланган ушланмалар, илгари энг кам иш ҳақига нисбатан белгилаб қўйилган бошқа тўловлар миқдорини аниқлашда ҳамда оилаларнинг ижтимоий қўллаб-қувватлашга муҳтожлиги ва ишсизлик бўйича нафақалар миқдорини аниқлашда қўлланилади.
Базавий ҳисоблаш миқдори эса қуйидагиларни аниқлашда қўлланилади:
– солиқлар, йиғимлар, жарималар, давлат божлари ва кўрсатилаётган давлат хизматлари учун бошқа тўловларнинг миқдорларини;
– тадбиркорлик билан шуғулланиш учун патент, лицензия ва бошқа тўловларнинг қиймати, ташкилотларнинг устав ва бошқа фондлари (капитали) миқдори, пулсиз шаклда тўланадиган акциялар, бошқа қимматли қоғозларнинг қиймати, юридик шахслар активларининг баланс қиймати, микрокредитлар ва лизинг, шунингдек бошқа молиявий-иқтисодий кўрсаткичларнинг чекланган миқдорини.
Пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдори пенсиялар, устамалар, қўшимча ҳақ ва компенсация тўловлари, шунингдек, ходимлар соғлиғига етказилган зарарни қоплашда қўлланилади.
Энг кам иш ҳақига нисбатан белгиланган устамалар, қўшимча ҳақ, мукофотлар ҳамда бошқа компенсация ва рағбатлантирувчи тусдаги тўловларнинг барча турлари мазкур тўловларнинг сўмда ифодаланган амалдаги миқдорларини сақлаб қолган ҳолда қайта ҳисоб-китоб қилинади.
Талаба контракти ошадими?
Масалан, иқтисод йўналишининг контракти ЭКИҲ 50 баравари (10 млн. 136 минг сўм) эди, энди шу 577 минг сўмдан ҳисобланса, 28 млн. 858 минг сўм бўладими?
«Йўқ, контрактлар нархи ошмайди, дея маълум қилди ҳуқуқшунос Хушнуд Худойбердиев ўзининг телеграм каналида.
Илгари «энг кам иш ҳақи» деган тушунча бор эди. Солиқлар, мажбурий тўловлар, жарималар, талабаларнинг контракти ва бошқа нарсалар айнан шу ЭКИҲга боғлаб қўйиларди.
Кўпчилик «энг кам иш ҳақи» миқдорини ойликлар билан боғлар ва «202 минг сўм ойликка ҳам яшаб бўладими?» деган эътирозлар жуда кўп учрар эди. Лекин энг қизиғи Ўзбекистон ҳудудидаги меҳнат учун тўланадиган энг кам иш ҳақи аслида 202 минг сўм эмасди. У бирмунча баландроқ ва иш ҳақларининг ҳисобланиш тартиби алоҳида эди.
Разряд, тариф коэффиценти деган тушунчалар билан ҳисоблаганда шу кунгача Ўзбекистонда 1 ставка учун энг кам ойлик иш ҳақи 577 минг 172 сўмдан кам бўлиши мумкин эмас эди. Яъни энди «меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори» деган атама пайдо бўлди ва у 577 минг 170 сўм этиб белгиланди.
Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди
🕔15:23, 23.07.2026
✔7
Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл
Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.
Батафсил
Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур
🕔13:31, 20.07.2026
✔69
Айни пайтда Ўзбекистон Республикаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.
Батафсил
2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди
🕔15:58, 09.07.2026
✔194
Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.
Батафсил