Долзарб мавзу      Бош саҳифа

КОРРУПЦИЯ Бу иллатга қарши курашиш энди қаттиқ бўлади

Бу иллат бутун дунёда бор ва мунтазам равишда унга қарши жиддий курашилади. Коррупция жамиятнинг ҳар бир соҳаси ривожига тўсиқ бўлибгина қолмай, илдиз отиб, мамлакатни муаммолар ботқоғига ботиради.
 

КОРРУПЦИЯ Бу иллатга қарши курашиш  энди қаттиқ бўлади

Куни кеча Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасида коррупцияга қарши курашиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармони қабул қилинди. Унда мамлакатимизда бу иллатга қарши курашиш, бу соҳада давлат сиёсатининг самарали амалга оширилишини таъминлаш ҳамда коррупция кўринишларининг сабаб ва шарт-шароитларини бартараф этиш бўйича янги тизимли чоралар белгилаб берилди.

Коррупция ҳолатлари   комплекс ўрганилади

2019-2020 йилларда коррупцияга қарши курашиш давлат дастури ҳамда Коррупцияга қарши курашиш бўйича республика идоралараро комиссиясининг янгиланган таркиби тасдиқланди.
Барча давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, жамоат бирлашмалари ва бошқа ташкилотлар икки ой муддатда Давлат дастурининг ҳар бир банди бўйича мақсадларга эришишда самарадорлик индикаторларини ишлаб чиқади.
Эндиликда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар халқ депутатлари Кенгашлари, туман ва шаҳар халқ депутатлари Кенгашларининг таркибида коррупцияга қарши курашиш комиссиялари ташкил этилади. 
Улар жойларда коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ишларнинг ҳолатини комплекс ўрганади. Жойларда коррупция кўринишлари намоён бўлишига олиб келадиган тизимли муаммолар ва коррупциянинг ҳолати тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг коррупцияга қарши курашиш ва суд-ҳуқуқ масалалари бўйича қўмиталарига ушбу соҳадаги фаолиятни такомиллаштириш юзасидан таклифлар киритади.

Давлат хизматчиларига етарлича рағбат, аммо даромад декларацияси

Хўш, коррупцияга қарши курашиш қандай амалга оширилади? 
Аввало, суд ҳокимиятининг мустақиллиги янада мустаҳкамланади, судьяларга ҳар қандай тарзда қонунга хилоф равишда таъсир ўтказиш шарт-шароитлари истисно этилади.
Энди давлат хизматчиларини танлов асосида саралаб олиш, лавозимга тайинлаш ва юқори лавозимларга кўтаришнинг шаффоф тартибига асосланган давлат хизмати тизими шакллантирилади. Улар учун чекловлар, тақиқлашлар, рағбатлантириш чоралари ҳамда коррупциянинг олдини олиш бошқа механизмларининг аниқ рўйхати белгиланади.
Энг муҳим янгиликлардан бири — давлат хизматчилари даромадларини декларация қилиш тизими босқичма-босқич жорий этилади ва уларнинг иш ҳақи етарли даражада бўлишини таъминлаш, 
шунингдек, давлат хизматини ўташда манфаатлар тўқнашувини ҳал этишнинг ташкилий-ҳуқуқий асослари қайта кўриб чиқилади. Коррупция билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисида хабар берган шахсларни ҳимоя қилишнинг самарали ташкилий-ҳуқуқий механизмлари жорий этилади.
Бу жараёнларнинг барчаси кенг жамоатчилик назорати асосида бўлади. Яъни, фуқаролик жамияти институтлари, ОАВ фаолиятининг чинакам эркинлиги таъминланиб, улар коррупцияга қарши чораларни тайёрлаш, ўтказишда ва ижросини мониторинг қилишда иштирок этишга жалб қилинади

Коррупцияга энг кўп дуч келадиган соҳалар рўйхати тузилади

Жорий йил 1 июлдан бошлаб давлат органлари ўз зиммасига юкланган вазифа ва функцияларни амалга оширишда юзага келадиган коррупция хавф-хатарларини вақти-вақти билан мажбурий баҳолаб бориши белгилаб қўйилмоқда. Унинг якунлари бўйича эса 
коррупция хавф-хатарига энг кўп дуч келадиган давлат хизматчиларининг фаолият соҳалари ва лавозимлари, шунингдек, уларнинг функциялари (ваколатлари)нинг рўйхати шакллантирилади.
Давлат бошқаруви органлари, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари раҳбарлари коррупция хавф-хатарларини ўз вақтида аниқламаганликлари ва тегишли баҳо бермаганликлари, шунингдек, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликларни такроран содир этиш ҳолатларига йўл қўйганликлари юзасидан шахсан жавобгар экани ҳам қатъий белгилаб қўйилмоқда.

Капитал қурилиш ва олий таълим «Коррупциясиз соҳа» бўла оладими?

Идоралараро комиссия 2019 йил 1 августдан бошлаб эксперимент тариқасида, жамоатчилик ва етакчи экспертларни, шу жумладан, хорижий экспертларни жалб этган ҳолда дастлабки босқичда капитал қурилиш ва олий таълим соҳаларида «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга оширади. 2020 йил 1 апрелдан бошлаб эса ушбу лойиҳа бошқа соҳаларга ҳам босқичма-босқич жорий этилади.
Ҳар йили 1 апрелга қадар тегишли соҳалар «Коррупциясиз соҳа» лойиҳасини амалга ошириш якунлари тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрациясига ахборот киритади.
Қарши курашиш самарасини ўрганувчи комиссия
Коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги фаолият самарадорлигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни ишлаб чиқиш бўйича махсус комиссия тузилмоқда. Ушбу комиссия коррупцияга қарши курашишга йўналтирилган жамоатчилик назоратининг амалий чораларини ва қўлланилаётган ҳуқуқий механизмларнинг жорий ҳолатини таҳлил қилади. Коррупцияга ва бошқа жиноятларга қарши тизимли курашиш соҳасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари, шу жумладан, ички идоравий назоратни амалга оширадиган бўлинмалар фаолиятини танқидий ўрганиб боради.

«Ишонч телефонлари» ишончли бўлса...

Эндиликда давлат органлари, шу жумладан, маҳаллий органлар томонидан расмий веб-сайтлар ва «ишонч телефонлари»дан улар фаолиятининг очиқлигини ва ахборот олиш имкониятини таъминлаш воситаси сифатида фойдаланишлари устидан доимий мониторинг олиб борилади. Бу мониторинг Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан амалга оширилади.




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔34

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔222

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔218

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 34    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 222    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 218    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 345    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 517    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар