Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Ифторга айтилган тўқ одамлар

ёхуд муҳтожлар четда қолиб уйида тўкин-сочинлик, тўқчилик бўлган одамларга ёзилган эҳсон

Ҳадисларда таъкидланишича Рамазон ойи айнан эҳсон ойидир. Яхшиликда мусобақа қилинадиган, ўзаро бирдамлик, меҳрибонлик кўрсатиладиган, инсонлар бир-бирлари ҳақида қайғурадиган ойдир.  

Ифторга  айтилган  тўқ  одамлар

Савоб 
Мана муборак  Рамазон ойи ҳам ўтиб бормоқда. Ифторликлар, тўкин дастурхонлар билан бўлиб ёнимиздаги кундалик бир косагина ёвғони билан ифтор қилиб қўл учида кун кечираётган қўшнимизни, бева, етимгина болалари бор синглимизни ва ёрдамга муҳтож одамларни унутиб қўймадикми? Ахир бу ойда қилинган эҳсонларимиз қилган садақаларимизнинг энг афзали экан.  Бироқ ҳали ҳамон 20 киши келадиган ифторликка 50 киши тўядиган харажат қилиб исрофни кўпайтираётганимиз бор гап эмасми? Баъзида эса безатилган дастурхонларни кўриб ифтордаги турфа таомлар сабаб рўза тутаётганлар ҳам йўқмикан деб ўйлаб қоламан! Муҳтожлар қолиб уйида тўкин-сочинлик, тўқчилик бўлган одамларни, казо-казоларни ифторга чақириш урф бўлганлигига ҳам кўз юма олмаймиз. Биз ўзига тўқлар ифторга чақирилмасин деган фикрдан йироқмиз, аммо шулар қаторида ўртаҳол, қўли қисқароқ одамларнинг умуман йўқлиги, уларнинг бундай ифторлардан четда қолиб кетишидан ҳам кўз юма олмаймиз. Аслида эса мискин ва бечораларга улашилган ҳар бир луқма таом учун юз, минг маробар савоб олсак не ажаб.
Рамазоннинг ҳурмати борми?
Рамазондан бир ҳафта олдин бир килограммини 18 мингдан олган хурмомизнинг Рамазон арафасида бир килограмми 30 минг сўмдан 165 минг сўмгача нархланганини  қандай тушуниш мумкин?
Одатий кўп жойларда Рамазон муносабати билан рўзадорларга қулайлик яратиш мақсадида нарх-наволар туширилади ёки ҳеч бўлмаса оширилмай турилиши маълум. Афсуски, аксарият савдо ходимлари Рамазондан «фойдаланиб», бу ойда кўпроқ «ишлаб олиш» мақсадида нарх-навони кескин суръатда ошириб олишади. Албатта, бу ойда озиқ-овқатга бўлган талаб ошади. Одамлар йил бўйи олиб емаган нарсаларини ҳам ифторлик дастурхонига қўйгиси келади. Бу эса баъзи «учар», мурувватдан йироқ сотувчилар учун айни муддао бўлиб хизмат қилмоқда. 
Муборак кунларда нархлар икки баравар оширилса Рамазоннинг ҳурмати қаерда қолади? Буни назорат қилишнинг иложи борми? Ўзича фойдани икки баравар қилдим, деб хурсанд бўлган тужжор баракасидан олиб қўйилиши мумкинлигини ўйлаб кўрмайдими?
Аслида нархларнинг бундай асоссиз кескин ошишига ўзимиз бош айбдормиз. Йил бўйи олмаган нарсаларимизни ҳам Рамазон ойида икки, уч баравар баланд нархда бўлсаям сотиб олишга уринамиз, аксарият ҳолда исрофгарчиликка йўл қўямиз. Бу эса баъзи олибсотарларга қўл келиши сир эмас.
Демак, бу муаммонинг сабабчиси икки томон. Аслида савдо шоҳобчалари муборак ойда турли чегирмаларни кўпайтиришлари уларга бир баравар савоб олиб келса, одамларга қилаётган хизматлари учун ва яратган қулайликлари учун икки баравар савоб олишлари мумкин-ку! Қопқоғи-ю, ёрлиғига автомашинадан тортиб, юзлаб совринлар қўяётган, тинмай бу ҳақда бонг ураётганлар, шу ойда маҳсулотига чегирма қўйиб, бошқаларга ўрнак бўлса кўпроқ ярашмайдими?
Инсон бу дунёга еб-ичиш, кўнгилхушлик учун келмайди. Рамазон ойи ҳар биримиз учун синов ва савобларни қўлга киритиш ойи. Бу муборак кунлардан эса унумли фойдаланмоғимиз, нафақат ибодатимизни, балки амалларимизни ҳам чиройли қилмоғимиз, инсоф-диёнатни унутмаслигимиз керак.
Саида РУСТАМ қизи
(azon.uzдан қисқартириш билан олинди)




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔38

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 38    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар