Давр нафаси      Бош саҳифа

Ахборот хизматлари иши фақат пресс-релиз тайёрлаш эмас

Кеча Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан оммавий ахборот воситалари соҳасида миллий қонунчиликни янада такомиллаштиришнинг долзарб масалаларига бағишлаб ўтказилган республика конференциясида иштирок этиб бир қатор фикрлар хаёлимдан ўтди.

Ахборот хизматлари иши фақат пресс-релиз тайёрлаш эмас

Аввало, конференцияда қайд этилганидек, бугун миллий қонунчилигимизда оммавий ахборот воситалари фаолияти билан боғлиқ камчиликлар, қатор бўшлиқлар борлиги кундай равшан. Оммавий ахборот воситаларининг ташкилий-ҳуқуқий шаклидан тортиб — муассислар билан муносабатлар, муассис мажбуриятлари, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари томонидан журналистнинг ахборот олишига тўсқинлик қилгани учун жавобгарлик масаласигача — кўплаб меъёрларни аниқлаштириш зарур.
Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти очиқлигини таъминлаш, бунинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш борасида кўтарилаётган масалалар кўплаб журналистларни, оммавий ахборот воситалари ходимларини хурсанд қилган бўлса керак. Боиси, биз йиллар давомида оддий бир материал (танқидий у ёқда турсин) тайёрлаш мақсадида бир ташкилотдан маълумот олишда катта тўсиқларга учраб келдик. Расмий хат жўнатиш, хат эса канцеляриядан – тегишли раҳбарга, раҳбардан – ўринбосарга, ўринбосардан – ижрочига тушишини, кейин эса ижрочи тайёрлаган ҳисобот шаклидаги бир маълумот (шунда ҳам умумий гаплардан нарига ўтилмаган) яна шу йўналишда раҳбаргача бориб, унинг тасдиғидан ўтгандан сўнггина почта орқали бизга келиши каби узундан-узун жараён кўпчилик ҳамкасбларимизга яхши таниш. Сўнгги йилларда давлат идоралари халққа хизмат қилиши керак, деган тамойил ҳаётга татбиқ этила бошлангач давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг матбуот билан ишлаш услубида ҳам анча-мунча ўзгаришлар кўзга ташланяпти. Бироқ ҳали ҳам бу йўналишда долзарб бўлиб турган масалалар талайгина.
Аввало, ахборот хизматлари нафақат ўз ташкилоти ҳақида пресс-релиз ёки бошқа маълумот тайёрлаб матбуотга узатиш, балки ушбу ташкилот имижи учун ҳам масъул эканлигини англаб етиши зарур. 
Мисол учун, газета ёки интернет нашрда бирор бир ташкилот фаолияти ҳақида танқидий материал чиқса, биринчи навбатда бу материални ким ёзган, нега ёзган каби саволларни суриштириш ўрнига, ўша материалга тезкор муносабат билдирилса, айтилган камчиликларни тўғрилаш борасида қандай ишлар бошлангани ҳақида айтилса, бу биринчи галда ўша ташкилотнинг обрўси ошишига хизмат қилмайдими? 
Газетамизнинг деярли ҳар сонида маълум бир соҳа бўйича танқидий-таҳлилий материаллар беришга ҳаракат қиламиз. Кўп мақолаларимизда муайян камчиликлар аниқ кўрсатилган (адресный) ҳам бўлади. Афсуски уларнинг аксариятига тегишли соҳа мутасаддилари (ёхуд ахборот хизматлари) муносабат билдириш у ёқда турсин, расмий хат билан ўша мақола жўнатилса-да деярли жавоб беришмайди. Таҳририятда бунга мисоллар етарли.
Яқинда бир вазирлик ахборот хизмати раҳбари қарийб икки ойдан кейин мақолага муносабат жўнатар экан, «соҳада мана бундай катта-катта ишлар қилиняпти, фалон лойиҳаларни амалга оширяпмиз. Шундай пайтда танқид қилиш адолатдан бўладими?..» қабилида нолиди. Қизиқ, соҳанинг қайсидир бир томони танқид қилинар экан, бу у ердаги «катта ислоҳотлар» инкор этиляпти дегани эмас-ку! Аксинча, камчиликни кўрсатиб, уни вақтида тўғрилашга даъват этаётгани учун миннатдор бўлиши керак эмасми? Мақолага муносабат қилиб «улкан ишлар ҳисоботини» эмас, камчилик қандай бартараф этилаётганини икки оғиз гап билан айтиш кераклигини вазирлик ва идоралар ахборот хизматлари вакиллари қачон англаб етишади?
Албатта, бунинг учун давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ахборот хизматлари фаолиятини кафолатлайдиган меъёрий ҳужжатлар керак бўлади. Шу боис ҳам бугун Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, хўжалик юритувчи субъектлар ва бошқа ташкилотларнинг жамоатчилик билан ўзаро ҳамкорлигини тубдан такомиллаштириш ҳамда матбуот хизматлари фаолиятини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган.
Конференция давомида шунга амин бўлдим: ошкоралик ва демократик тамойилларни оммавий ахборот воситаларида чинакамига татбиқ этиш учун ҳали кўп ишлар қилиниши керак экан. Бу давлат ва хўжалик бошқаруви органлари ҳамда уларнинг ахборот хизматлари фаолиятига, журналистларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари қанчалик ҳимояланганига, ўз навбатида, оммавий ахборот воситалари ходимларининг билими, савияси ва салоҳиятига бевосита боғлиқ. Хурсанд қиладиган томони мана шу долзарб вазифалар ечими сари қадам қўйилаётганидир.

Ҳусниддин БЕРДИЕВ




Ўхшаш мақолалар

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

Тошкент – Самарқанд янги автомобиль йўли қурилишига старт берилди

🕔15:23, 23.07.2026 ✔7

Ўзбекистон тарихидаги илк «яшил» ва инновацион йўл

Президент Шавкат Мирзиёев 22 июль куни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманига ташриф буюриб, Тошкент – Самарқанд йўналишидаги пуллик муқобил автомобиль йўли қурилишига тамал тоши қўйди.

Батафсил
Экология кодекси:  Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг  ҳуқуқий  асоси зарур

Экология кодекси: Келажак авлод олдидаги масъулиятимизнинг ҳуқуқий асоси зарур

🕔13:31, 20.07.2026 ✔69

Айни пайтда Ўзбекистон Респуб­ликаси Экология кодекси лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилган. Зотан, бугун мамлакатимизда экологик барқарорликни таъминлаш, атроф-муҳитни асраш ва табиий ресурслардан оқилона фойдаланиш давлат сиёсатининг устувор йўналишига айланган. Шу боис, янги кодекс лойиҳаси жамиятимизда қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда.

Батафсил
2030 йилгача  асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва  «яшил шаҳар»  бунёд этиш  Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

2030 йилгача асосий мақсад: Чўлланишга қарши курашиш ва «яшил шаҳар» бунёд этиш Ушбу масала Президент ҳузурида муҳокама этилди

🕔15:58, 09.07.2026 ✔194

Куни кеча Президент Шавкат Мирзиёев чўлланишга қарши курашиш ва чўл иқтисодиётини ривожлантириш, шунингдек, шаҳарларда «яшил шаҳар» тамойилларини жорий этиш юзасидан таклифлар тақдимоти билан танишди.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар