Назира буви ошхонанинг айвон қисмида китоб ўқиб ўтирарди. Келини уй юмушлари билан овора. Ўғли Ғолибжон эса идишга солинган сархил меваларни жўмрак остига қўйиб, сувни шалдиратиб очган, шу йўл билан меваларни ўзича музлатмоқчи эди.
— Болам, боядан бери сувни шалдиратиб намунча очиб қўймасанг-а?! Бир марта чайсанг ҳам бўлади-ку, болажоним?! — деди буви бир муддат китоб ўқишдан тўхтаб.
— Ҳа, онажоним-а! Сувнинг пулини ортиғи билан тўлаб қўйган бўлсам, эрталабгача шалдираб ётса ётавермайдими?! Шу ҳам эътиборингизни тортди-я! — деди Ғолибжон сувни шахт билан ўчирар экан.
— Барибир, сувнинг уволи ёмон болам, уволи ёмон! Сувсизликдан ўзи асрасин, илоё!
— Э, она! Ундан кўра набирангизнинг туғилган кунини қандай нишонлашимиздан гапирмайсизми? Бир дабдабали қилиб ўтказайлик ҳали! Нима дедингиз?
— Болам, шуни ихчамгина, соддароқ қилиб ўтказсак бўлмайдими? Худо хохласа, набирагинам бунақанги ёшлардан кўпини кўради! Ортиқча дабдабанинг нима кераги бор?!
Ғолибжон индамади. Шу пайт телефони жиринглаб, нариги хонага кириб кетди.
Орадан икки кун ўтиб, ушбу хонадонда дабдабали бир зиёфат бошланди. Туғилган кунга ҳамма йиғилди: Ғолибжоннинг дўстларидан тортиб, аёлининг дугоналаригача. Бир зумда боланинг туғилган куни катта бир «гап»га айланиб кетди. Эркаклар ўзи билан, аёллар ўзи билан овора.
Шу пайт туғилган кун эгаси — саккиз яшар Баҳромжон бирдан хархаша қила бошлади. Меҳмонлар олиб келган совғаларга қиё ҳам боқмай, кўнгли бир даста атиргул хоҳлаб қолди.
— Ўғлим, сен нима, қиз боламисан? Нега ҳадеб атиргул деб ғингшийверасан-а?! — деди Ғолибжон асабийлашиб.
Ўтирганлардан кимдир Баҳромжонни тантиқликда айблади. Аммо инжиқ болакай ўз ҳунарини қўймай, баттар йиғлайверди.
Охири, Ғолибжон кимгадир қўнғироқ қилиб, бир даста атиргул топдириб келди. Отасининг қўлларидан гулдастани олар экан, Баҳромжон югуриб бориб, нариги хонада ёлғиз ўтирган Назира бувига гулдастани тутқазди ва бувисининг юзларидан ўпар экан, ҳаммага эшитиладиган қилиб деди:
— Ўтиб кетган туғилган кунингиз билан, бувижон! Кечиринг, кеча совғам бўлмагани учун сизни табриклай олмадим! Бувижоним ўзимни!
Набирасининг жажжи қўлларидан атиргулларни олар экан, Назира бувининг кўзларида ёш пайдо бўлди...
Шерзод ҲАЙДАРБЕКОВ
Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак
🕔15:22, 23.07.2026
✔13
Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.
Батафсил
Бизни маҳв этаётган иллат
🕔13:22, 20.07.2026
✔70
Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекистонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.
Батафсил
Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози
🕔11:23, 30.06.2026
✔304
Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.
Батафсил