2019 йил 30 май куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан 156 нафар Ўзбекистон фуқароси, асосан, аёллар ва болалар махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб келинди. Улар алдов йўллари билан Яқин Шарқдаги қуролли можаролар ҳудудига бориб қолган эдилар.
Ўзбeкистон Рeспубликаси Ташқи ишлар вазирлиги баёнотига кўра, ушбу гуманитар амалиёт инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасидаги асосий халқаро ҳужжатларга тўлиқ риоя этган ҳолда, шунингдек, халқаро гуманитар ҳуқуқнинг меъёр ва тамойилларидан келиб чиқиб амалга оширилди.
Хорижий жангари-террористлар билан алоқадор ҳамда терроризм қурбонлари бўлиши мумкин бўлган аёллар ва болаларга ёрдам кўрсатиш муҳимлиги БМТ Хавфсизлик Кенгашининг 2396-резолюцияси билан тасдиқланган.
Оғир ҳаётий даврни бошидан ўтказиб, Ватанга қайтган ҳамюртларимизга Ўзбекистон ҳукумати реабилитация ва жамиятга қайта мослашишлари учун ҳар томонлама ёрдам кўрсатади. Уларнинг тиббий ёрдам ва психосоциал кўмакдан фойдаланишлари, таълим ва бошқа ижтимоий дастурларда иштирок этишлари таъминланади. Қутқарилган ватандошларимизнинг тинч ҳаётга қайтишлари учун, хусусан, уларни тегишли бошпана ва иш ўрни билан таъминлаш борасида зарур шароитлар яратилади.
Барча мусулмонлар учун муқаддас бўлган Рамазон ойида фуқароларимизни қутқариш бўйича муваффақиятли амалга оширилган гуманитар миссия Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, махсус хизматлари ва бошқа идораларининг мувофиқлаштирилган ҳаракатлари самарасидир.
Куни кеча Президентимиз Шавкат Мирзиёев Тошкент вилояти фаоллари билан йиғилишда мазкур «Меҳр» операцияси ҳақида тўхталиб ўтар экан, Яқин Шарқдан ватандошларимизни олиб келиш осон бўлмаганини алоҳида қайд этди.
«Мана, 156 нафар юртдошимизни Яқин Шарқда уруш бўлаётган жойдан олиб келдик. Хўш, улар нима учун кетган? Аҳволимиз хароб бўлгани учун, шароит бўлмагани учун кетган. Лекин у ерда нима бўлди? Хотин-қизларимизни сотишди, бешта бола бешта отадан, 14 ёшли қиз туққан. Шу ҳолат бизга ярашадими?
Уларни Ватанга олиб келиш жуда қийин бўлди. Қанча давлатлар билан гаплашдик. Самолётни у ёққа қўндириш, террористларнинг қўлидан олиб чиқиш осон эмас. Лекин қайтардик — нима бўлгандаям улар бизнинг ватандошимиз. Энди нима қилиш керак? Нуронийлар, жамоатчилик қаёққа қараяпти? Ким буни тушунтиради? Бундай нарсалар ҳаммамизни ўйлантириши, қийнаши керак», — деди Президент (president.uz).
«Меҳр» дастури доирасида Яқин Шарқ ҳудудидан Ўзбекистонга қайтарилган ўғил-қизлар орасида 40 нафардан зиёди мактаб ёшидаги ўқувчилардир.
Халқ таълими вазирлиги томонидан улар учун Тошкент вилоятида махсус мобиль мактаб ташкил этилди. Ўқувчилар ёшидан келиб чиқиб, бошланғич ва юқори синфларда таълим олмоқда.
Ўқувчиларни реабилитация қилиш ва ижтимоий мослаштириш мақсадида 10 нафар педагог ҳамда 20 нафар психологдан иборат маҳоратли ва билимли мутахассислар жамоаси шакллантирилди. Мутахассислар ишлайдиган контингент махсус тайёргарлик талаб этишини инобатга олиб, улар 36 соатлик «Танглик вазиятда қолган болалар билан ишлаш» мавзусида махсус курсда ўқитилди, дея хабар берди Халқ таълими вазирлиги ахборот хизмати.
Муносабат Бишкекдан янграган Ташаббуслар
🕔16:35, 04.09.2026
✔119
Куни кеча – 1 сентябрь куни Қирғизистон пойтахти Бишкекда бўлиб ўтган Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг йиғилиши, шунингдек, «ШҲТ плюс» форматидаги учрашув жаҳон ҳамжамияти диққатини ўзига тортган муҳим воқеага айланди.
Батафсил
Давлат ва халқ: ишонч қаерда мустаҳкамланади?
🕔16:33, 04.09.2026
✔118
Мустақиллик бизга, энг аввало, ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш сингари буюк имкониятни берди.
Батафсил
Бунёдкорлик, янгиланиш ва инсон қадри юксалаётган буюк давр
🕔16:32, 04.09.2026
✔114
Ватанимиз мустақиллигининг 35 йиллиги кенг нишонланаётган шу кунларда мамлакатимизнинг қайси ҳудудига борманг, янгиланиш ва бунёдкорлик жараёнларига гувоҳ бўласиз.
Батафсил