Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Тошкент пропискаси чеклови

 фуқаролар конституциявий ҳуқуқларига зидми?

Шу кунларда ижтимоий тармоқлар ҳамда ОАВда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий пропискага қўйиш тартиби фаол муҳокама қилиниб, кенг жамоатчилик фикр-мулоҳазаларига сабаб бўлмоқда. 

Тошкент пропискаси чеклови

Жумладан, Ўзбекистонда прописка бўйича ўрнатилган ушбу тартиб фуқароларнинг шахсий ва мулкий ҳуқуқларидан тўла-тўкис фойдаланишини чеклаши, урбанизация жараёнлари, ижтимоий ривожланиш, хусусан, малакали кадрларнинг хорижда ишлаш учун мамлакатни тарк этаётганликлари ҳақида кўплаб фикрлар билдирилган.
Шу ўринда, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ушбу масала юзасидан ўз таклифлари ва ўрганишлар натижаларини тақдим этади.

Маълумки, 2018 йилда Ҳаракатлар стратегиясини «Фаол тадбиркорлик ва инновацион технологияларни қўллаб қувватлаш йили»да амалга оширишга оид Давлат дастурининг 56-бандида Фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқлари кафолатларини таъминлаш мақсадида доимий ва вақтинча рўйхатга қўйиш (ҳисобга олиш) тартибини соддалаштириш белгиланган эди.
Мазкур банд ижроси юзасидан Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 22 октябрдаги қарори билан фуқарони Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш фуқарони доимий яшаш жойидан пропискадан чиқармасдан беш кундан бир йил (аввал олти ой) муддатга амалга оширилиши ҳамда бу Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турар жой сотиб олиш учун асос ҳисобланмаслиги белгилаб қўйилди. Шунингдек, мавсумий иш билан шуғулланиш (қурилиш ва қишлоқ хўжалиги ишлари) учун келган фуқароларга ҳисобга қўйишнинг соддалаштирилган тартиби ҳам белгиланди.
Қарорга мувофиқ, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган жисмоний шахслар Тошкент шаҳри ва вилоятида фақатгина янги қурилган кўчмас мол-мулкни ҳисоб-китобни банк ҳисобварақлари орқали амалга оширганларидагина сотиб олишлари ва ушбу кўчмас мол-мулкни давлат рўйхатидан ўтказишлари мумкинлиги белгиланди.
Бунда Тошкент шаҳри ва вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олган Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар томонидан кўчмас мол-мулк сотиб олинганда – шартнома суммасининг 5 фоизи, аммо энг кам ойлик иш ҳақининг 10 бараваридан кам бўлмаган миқдорида давлат божи ундирилиши белгиланди (Маълумот учун, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга фуқаролар учун ушбу хизмат энг кам ойлик иш ҳақининг бир баробарини ташкил қилади).
Шунингдек, ушбу ўзгаришлар билан вақтинча ёки доимий пропискасиз яшаб турган фуқароларни ишга қабул қилганлик, вояга етмаган шахснинг белгиланган муддатда паспорт олмаганлиги учун маъмурий жавобгарлик бекор қилинди. Доимий ёки вақтинчалик пропискасиз бўлган шахсни ишга қабул қилишни рад этиш мумкинлигини назарда тутувчи норма чиқариб ташланди.
Шунга қарамай, Давлат дастурида Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор қилиш тартиби назарда тутилган бўлсада, ушбу масала тўлақонли амалга оширилмаган. Бу эса фуқаролар томонидан эътирозларнинг янада кўпайишига сабаб бўлмоқда.
Ўз навбатида, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати фуқароларнинг айни шу масала – Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий прописка бўйича амалдаги тартиб юзасидан фикрларини ўрганди. Хусусан, телеграм тармоғидаги Жамоатчилик фикри саҳифасида жорий йилнинг 3-11 июнь кунлари давомида жамоатчилик фикри сўрови ўтказилди. Унда 17 минг 700 нафардан зиёд фуқаро иштирок этиб, респондентларнинг асосий қисми, яъни 49 фоизи ушбу тартиб фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига мутлақо зид эканлигини таъкидлади.
Кўриниб турибдики, давлат раҳбари томонидан тасдиқланган Давлат дастурига киритилган ушбу банднинг амалга оширилиши бугунги кунда долзарб эканлигини жамоатчилик фикри натижалари ҳам тасдиқламоқда.
Фикримизча, белгиланган чора-тадбирлар ўз вақтида ва тўлақонли амалга оширилганида, бугунги кунга келиб фуқароларнинг норозилиги ва муҳокамаларига сабаб бўлмас эди. Аксинча, фуқароларнинг конституциявий ҳуқуқларига амал қилиниши Ўзбекистоннинг халқаро майдондаги имижи янада ошишига, урбанизация жараёнларига, ижтимоий ривожланиш, хусусан, истиқболли кадрларнинг хорижга чиқиб кетишининг олди олинишига хизмат қилган бўлар эди.
Юқоридаги фикрлардан келиб чиқиб, белгиланган вазифаларнинг тўлақонли бажарилишини инобатга олган ҳолда, «Юксалиш» умуммиллий ҳаракати ушбу масала юзасидан қўйидаги чора-тадбирларни амалга оширишни мақсадга мувофиқ, деб ҳисоблайди:
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий прописка қилиш тартибини турар жойи бўйича ҳисобга олиш тизими билан алмаштириш. Бунда ҳисобга олишни Давлат хизматлари марказлари ва Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали соддалаштирилган тартибда амалга ошириш;
Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқароларнинг кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқларини эътироф этишни нафақат бирламчи бозор, балки иккиламчи бозорда, шунингдек, умрбод ўзгага берилганда ёки ҳадя қилинганда ҳам бериш тартибини жорий қилиш.

«Юксалиш» умуммиллий 
ҳаракати матбуот хизмати




Ўхшаш мақолалар

Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

🕔16:45, 04.06.2026 ✔38

Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

Батафсил
Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

🕔16:01, 21.05.2026 ✔223

Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

Батафсил
Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

🕔15:56, 21.05.2026 ✔219

Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

  • Энди болаларимиз дори  Ичиб нобуд  бўлмайди...(ми?)

    Энди болаларимиз дори Ичиб нобуд бўлмайди...(ми?)

    Қалбаки дори сотаётганларга жазо кучайтириляпти

    ✔ 38    🕔 16:45, 04.06.2026
  • Экологик маданият –  мамлакат келажагининг  пойдевори  Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Экологик маданият – мамлакат келажагининг пойдевори Нега давлат стратегияси ҳар бир инсон онгидан бошланади?

    Бугун экология оддий муҳокама мавзуси эмас, балки давлат сиёсатидаги энг муҳим йўналишлардан бирига айланди. Ўзбекистон Республикасида қабул қилинаётган стратегик ҳужжатлар буни яққол тасдиқлайди.

    ✔ 223    🕔 16:01, 21.05.2026
  • Ноқонуний кушхоналар:  хавф  ва салбий  оқибатлар

    Ноқонуний кушхоналар: хавф ва салбий оқибатлар

    Аҳолининг гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондириш жараёни ҳисобланган ҳайвонларни сўйиш – нафақат озиқ-овқат хавфсизлиги, балки қатъий экологик назоратни талаб қиладиган мураккаб технологик занжирдир.

    ✔ 219    🕔 15:56, 21.05.2026
  • «Матонат  мадҳияси»

    «Матонат мадҳияси»

    Юртимиз узра 9 май – Хотира ва қадрлаш куни ­шукуҳи кўнгилларга чўғ солган­ ҳолда оламга илиқлик ­уруғларини сочиб кезиб юрибди.­ ­Шунга монанд агар сизнинг ҳам қалбин­гизга юқоридаги каби қайноқ чўғ тушган бўлса ҳамда муҳим санани муносиб кутиб олиш ва ўтмишдаги­ ­жасоратларни юракдан ҳис ­қилиш учун бир маскан ­излаётган ­бўлсангиз, мана сизга ҳақиқий зиёратгоҳ – ­ муҳташам Ғалаба боғи!

    ✔ 347    🕔 09:15, 08.05.2026
  • Амалиёт илмга асосланса  самара  беради

    Амалиёт илмга асосланса самара беради

    Замон шиддат билан илгариламоқда. Кечагина ахборотни газета саҳифалари ёки эфир орқали қабул қилган жамият бугун уни бир вақтнинг ўзида видео, аудио, инфографика ва турли рақамли платформалар орқали истеъмол қилмоқда. Ахборот майдони кенгайди, имкониятлар ортди. Аммо бу кенгайиш ўз-ўзидан янги бир масъулиятни, тезлик ортидан қувиш жараёнида ишончлиликни йўқотмасликни ҳам талаб қилади.

    ✔ 518    🕔 08:53, 23.04.2026
Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар