Долзарб мавзу      Бош саҳифа

Одамларнинг оддий муаммоси

Адлия аралашуви билан ҳал этилди

«Халқ давлат органларига эмас, давлат органлари халққа хизмат қилиши керак». Бу тамойил жамиятимизга тўла татбиқ этилмоқда.

Одамларнинг оддий муаммоси

Фуқаролар мурожаатлари билан ишлаш тизими янада ривожлантирилиб, халқ билан давлат органлари ўртасида очиқ мулоқот йўлга қўйилди. Мурожаатлар билан ишлашда очиқ ва шаффоф механизмлар жорий этилди. Бунинг натижасида одамларда муаммолари, дардини айтиш учун эшигини тақиллатиб борадиган идоралар ва уларни эшитадиган масъуллар борлигидан умид-ишонч уйғонди.

Бу борада Адлия органларининг устувор вазифаси энг аввало фуқаролар ҳуқуқларини ҳимоя қилишга қаратилган бўлиб, бунда жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ, холисона ва ўз вақтида кўриб чиқиш чораларини кўради. Шунингдек, мурожаатларни кўриб чиқиш юзасидан бошқа давлат органлари ва ташкилотлари томонидан қонун ҳужжатлари талабларига, ҳуқуқни қўллаш амалиётига риоя қилишга услубий раҳбарлик қилади ёхуд тегишли давлат муассасаси томонидан мурожаатларни кўриб чиқишдаги қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан таъсир чоралар қўллаш орқали фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилади.
Шу ўринда, адлия тизимининг фуқаролар мурожаатларини кўриб чиқишдаги ролини биргина Миробод туман адлия бўлими тажрибасида фуқаро ва Мажбурий ижро бюроси ўртасида юзага келган муаммонинг ҳал этилиши жараёнидан ҳам кўриш мумкин. Гап шундаки, туманнинг Фидойилар (Сарикўл) кўчаси, 61-уйда истиқомат қилувчи фуқаро Р.Толаганходжаев хонадонида иситиладиган майдоннинг умумий ўлчами нотўғри ҳисобланиши оқибатда келиб чиққан асоссиз (нореал) қарздорликни бартараф этиш юзасидан мурожаат қилган. Фуқаро муаммо юзасидан қилган мурожаатлари туман газ ташкилотида эътиборсиз қолдирилган. Ўз навбатида Мажбурий ижро бюроси қарздорликни ундирилишини қатъий талаб қилган.
Кўриб турганингиздек, ушбу мурожаат тўғридан-тўғри туман газ ташкилоти доирасида кўриб чиқилиб, иситиладиган майдоннинг умумий ўлчамини қайта текшириш билан ҳал қилса бўларди. Аммо, туман газ ва туман мажбурий ижро бюроси бўлимининг ўз ишига совуққонлиги оқибатида фуқаро анча пайт сарсон-саргордон бўлади.
Ниҳоят туман адлия бўлими ишга аралашгач муаммо ижобий ҳал этилади. Фуқаро хонадонида нотўғри ҳисобланган иситиладиган майдон ҳақиқий ўлчамига ўзгартирилишига эришлади. Асоссиз қарздорлик фуқаронинг зиммасидан олиб ташланади.
Хулоса ўрнида айтиш мумкинки, агар  ҳар бир давлат органи раҳбари, масъул ходими фуқаро мурожаатига масъулият билан ёндашмас, муаммосини ўз дардидек ҳис қилмас экан, одамларнинг оддий муаммолар билан сарсон бўлишига чек қўя олмаймиз, пировардида халқни рози қилишдек олий мақсадимиз ҳам насия бўлиб қолаверади.
Ирода ҲАМРАЕВА,
Миробод туман адлия 
бўлими катта маслаҳатчиси




Ўхшаш мақолалар

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга  узлуксиз  етиб  бориши  керак

Тоза ичимлик сув ҳар бир хонадонга узлуксиз етиб бориши керак

🕔15:22, 23.07.2026 ✔13

Ичимлик сув ва оқава сув хизматлари аҳоли саломатлиги, экологик барқарорлик ҳамда ҳудудларнинг барқарор ривожланишини таъминловчи стратегик соҳалардан бири ҳисобланади. Шу боис кейинги йилларда мазкур йўналишни такомиллаштириш давлат сиёсатининг устувор вазифалари қаторига қўйилди.

Батафсил
Бизни маҳв этаётган  иллат

Бизни маҳв этаётган иллат

🕔13:22, 20.07.2026 ✔70

Куни кеча Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мамлакатимиз ҳаёти, миллатимиз келажаги билан боғлиқ оғриқли бир маълумотни эълон қилди: Ўзбекис­тонда катта ёшли аҳолининг 64 фоизи ортиқча вазнга эга.

Батафсил
Озиқ-овқат  исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

Озиқ-овқат исрофи ортидаги инсонийлик инқирози

🕔11:23, 30.06.2026 ✔304

Кундалик харидлар учун супремаркетга кириб тураман. У ердаги бир ҳолат, сифати ёмонлашган мевалар, сабзавотларнинг ходимлар томонидан чиқиндига ташланаётганига кўп марта гувоҳ бўлганман.

Батафсил
Ҳаммасино кўриш

Сонларни танлаш

Пайшанба, 30-Декабр  
52 51 50 49 48 47 46
45 44 43 42 41 40 39
38 37 36 35 34 33 32
31 30 29 28 27 26 25
24 23 22 21 19 18 17
16 15 14 11 10 9 8
7 6 5 4 3 2 1

Ҳаммасини кўриш 

Кўп ўқилганлар

Ҳаммасини кўриш 

Фойдали манбаалар